Хориж сафарига борган ҳар қандай одам ўз мамлакати ва у ердаги шарт-шароитларни ўзаро таққослайди. Туркияга сафарим чоғида менд ҳам шундай имкон пайдо бўлди. Масалан икки мамлакат йўлларида бироз бўлса ҳам солиштириб кўрдим.
Йўл тор бўлиши керакми ёки кенг?
Истанбул шаҳрига кириб келганимизда, фақат метробус ва трамвай қатнайдиган, алоҳида йўлак ташкил қилингани, ундан ортган тор йўлда эса автомобиллар ҳаракатланаётганига гувоҳ бўлдик. Кўпчилик каби мен ҳам катта шаҳарларда автомобил йўллари кенгайтирилса, тирбандликнинг олди олинади, деб ўйлардим.
Йирик мегаполис – Истанбулда эса вазият бошқача. Йўллар Ўзбекистондаги йўллар билан таққослаганда анча тор, қаторлар сони кам. Шу ерда савол туғилади: шаҳарсозлик талабига кўра йўллар кенг бўлиши керакми ёки аксинча?
Йўлсоз мутахассис Шуҳрат Мирхўжаев бу ҳақда батафсил маълумот берди: «Ҳар қандай йўл кенглиги йўлнинг ҳаракат жадаллигига боғлиқ. Униям чегараси бор. Шаҳар йўлларини кескин кенгайтириш, албатта, ҳаракат хавфсизлигини оширмайди, аксинча ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Нима учун? Масалан, пиёданинг йўлдан ўтиш тезлиги ва давомийлиги кўпроқ бўлади. Кенг йўлни кесиб ўтиш тор йўлга нисбатан пиёдадан кўпроқ вақт талаб қилади. Оқибатда светофорнинг қизил чироғи узоқроқ ёниб, йўлда тирбандлик келиб чиқади. Шу сабаб шаҳарларда йўлни кескин кенгайтириш транспорт воситалари ҳаракатига доим ҳам ижобий таъсир кўрсатмайди.
Ўзбекистонда йўл тасмалари кенглиги камида 3,5 метр деб белгиланган. Лекин замонавий меъёрларга асосан, йўл тасмалари кенглигини 3 метр қилиш бўйича тажрибалар ўтказяпмиз. Масалан, Тошкент шаҳридаги Фарғона йўлида шу тажриба қўлланган. Нима учун йўл тасмалари кенглиги қисқартирилди? Сабаби, энг катта транспорт воситасининг кенглиги 2.25 метрга тўғри келади. Демак, 3 метр тасма ичида ҳаракатланиш уларга муаммо туғдирмайди.
Агар йўл тасмаси торроқ бўлса, транспорт воситаси ҳайдовчиси асосий эътиборини йўлга қаратади ва ўзининг чегарасида ҳаракатланади. Бундан ташқари, 3 та тасманинг ҳар бири 3.5 метрдан 3 метрга қисқартирилса, 1.5 метр йўлни тежаб қолган бўламиз. Энг муҳими, бу орқали ҳаракат иштирокчилари эркин ҳаракатланиши ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаган бўламиз. Аслида, йўлни кенгайтириш билан тирбандликнинг олдини олиб бўлмайди. Йўллардаги ҳаракатни тартибга солиш орқалигина тирбандликларга барҳам бериш мумкин.
Меъёрий ҳужжатларга асосан, Ўзбекистон шаҳарларида бир томонлама автомобил йўли максимум 6 қаторли қилиб қурилишига рухсат берилган. Ушбу меъёрлар собиқ иттифоқ меъёрлари асосида ишлаб чиқилган. Тошкент шаҳрида бир томонлама 6 қаторли йўл йўқ. Тошкент шаҳрида бир томонлама йўл энг кўпи билан 4 қаторли қилиб қурилган. Қўшимча қаторлари билан 5 қаторли бўлиши ҳам мумкин.
Шаҳарда транспорт тирбандлигини олдини олишнинг энг самарали усули жамоат транспортини ривожлантиришдир. Биз ҳавас қиладиган мамлакатларда жамоат транспорт жуда ривожланган. Ҳозирча Ўзбекистонда бундай эмас. Шу сабабли кўпчилик шахсий автомобилида ҳаракатланишни маъқул кўради.
Велойўлакларни шакллантириш ҳам жуда яхши ечим. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 100 км.га яқин велойўлаклар шакллантирилди. Лекин ундан фойдаланадиганлар жуда кам. Одамларда велосипедларда ишга, ўқишга бориш маданияти шаклланса, велойўлаклар инфратузилмаси, хавфсизлиги тўлиқ таъминланса, тирбандликлар анча камаярди», дейди мутахассис.
Радар бўлмаса ҳам қоида бузолмайсиз
Ўзбекистонда каби Туркияда ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи ЙПХ ходимлари ишлайди. Улар маълумотларни онлайн расмийлаштиради. Ҳар сафар тўхтаганимизда, ҳайдовчимиз чек қоғозини ходимга кўрсатди. Ҳайдовчи чекни ўриндиғига яқинроқ жойга ўрнатилган тезликни қайд этувчи махсус қурилмадан чиқариб берди. Айтишича, ушбу қурилма автомобилнинг қайси пайтда, қаерда ва қанча тезликда ҳаракатланганини қайд қилиб боради. Бу қурилма ҳар бир автомобилга ўрнатилиб, радар ўрнатилмаган ҳудудда ҳам автомобил ҳаракатланиш тезлигини назорат қилиш имконини беради. Яъни, ҳайдовчи қоидани бузишига ҳеч қандай имконият йўқ. Бу эса йўлларда қоидабузарликлар ва эҳтимолий йўл транспорт ҳодисаси хавфини кескин камайтириши аниқ.
Тартибга кўра, ЙПХ ходимлари ҳайдовчини тўхтатганда, у тезликни қайд қилувчи қурилмадан чек чиқариб тақдим қилади. Чекда акс этган ҳаракат тезлиги белгиланган меъёрдан оширилган бўлса, ходим ҳайдовчини жаримага тортиш учун планшетида электрон далолатнома рамийлаштиради. Акс ҳолда, ҳайдовчи қўйиб юборилади.
Муҳаббат Маъмирова
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?