Шубҳасиз, Бурак Ўзчивит Туркия кино саноатидаги энг истеъдодли ва машҳур актёрлардан бири. Унинг жозибали ташқи кўриниши ва актёрлик маҳорати бутун дунё бўйлаб мухлислар қалбини забт этишга ёрдам беради.
Бурак Ўзчивит — туркиялик актёр, модель ва тадбиркор. У 1984 йилда Истанбулда туғилган, Истанбулдаги Мармара университетида кино, тасвирий санъат ва фотография факультетини тамомлаган. Кейинчалик модель ҳамда актёр сифатида фаолиятини бошлаган.
Бурак Ўзчивит карьерасини модель сифатида бошлаб, турли мода намойишлари ва реклама кампанияларида иштирок этади. 2005 йилда у “Туркиянинг энг яхши модели” унвонини қўлга киритади ва “Дунёнинг энг яхши модели” танловида иштирок этади. 2007 йилда “Мажбурий никоҳ” сериалида дебют қилади, кейинчалик “Муҳташам юз йил” ва “Севги изтироби” каби кўплаб муваффақиятли драмаларда роль ўйнайди. Бироқ “Қурилиш: Усмон” фильмидаги Усмонбей роли унга оламшумул шуҳрат келтиради.
“Чолиқуши” съёмкасидаги муҳаббат ва ҳақиқий тўй
2013 йилдан 2014 йилгача эфирга узатилган “Чолиқуши” сериалида Ўзчивит бой ва олий маълумотли йигит — Камрон ролини ўйнайди, у ўзининг холаваччаси Феридега (Фаҳрие Эвжен ижро этган) кўнгил қўяди.
Содиқ турмуш ўртоқ ва ажойиб ота
“Чолиқуши” сериалининг суратга олиш пайтида актёр Фаҳрие Эвжен билан дўстлашиб кетади. Вақти келиб, улар бир-бирига кўнгил қўяди ва 2017 йилда турмуш қуришади. Ҳозирда уларнинг икки фарзанди бор. Юлдузли жуфтлик ҳавас қиларли муҳаббати ва бир-бирига содиқлиги билан танилган. Улар шахсий ҳаётидаги воқеаларни мухлислари билан ижтимоий тармоқларда тез-тез баҳам кўришади.
Бурак Ўзчивитнинг севимли машғулотлари
Муваффақиятли актёрлик карьерасидан ташқари, Ўзчивит моҳир фотограф ҳамдир. Унинг фотоколлекциялари Истанбул ва Туркиянинг бошқа шаҳарларида намойиш этилган бўлиб, унинг истеъдоди ва ноодатий ижодини намойиш этади.
Бурак Ўзчивитнинг даромади ва дабдабали ҳаёти
Фаолияти давомида актёр катта молиявий муваффақиятларга эришди. 2023 йилга келиб унинг бойлиги 12 миллион долларга баҳоланмоқда.
У оиласи билан Истанбулнинг қоқ марказидаги элита ҳудудида жойлашган ажойиб виллада яшайди. Бурак Ўзчивит қимматбаҳо автомобилларга эга бўлиб, унинг ҳашаматга мойиллигини акс эттиради. Коллекциянинг марвариди McLaren 570 S — замонавий ва ҳашаматли спорткар бўлиб, нархи 230 минг долларга тенг.
Унинг автомобиллар коллекциясида 92 000 доллар турадиган замонавий ва ҳашаматли йўлтанламас — Land Rover Range Rove ҳам бор. Актёр ҳар доим машиналарини ўзи ҳайдайди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди