Navai озодликка чиқди: Қозоғистон реперни 5 йилга тақиқлади

Қозоғистонда гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланиб қўлга олинган россиялик репер Navai Бакировга нисбатан очилган жиноят иши тугатилди. Бироқ унинг озодликка чиқарилгани тўлиқ оқланганини англатмайди.
Полиция маълумотларига кўра, ишни тугатишда ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилгани ва репернинг қилмишига пушаймонлиги инобатга олинган.
Хабарларга қараганда, Navai Қозоғистондан чиқариб юборилиб, Россияга қайтган. Шунингдек, унга Қозоғистонга беш йил давомида кириш тақиқлангани айтилмоқда.
Репернинг адвокати Сергей Жорин тушунтиришича, Қозоғистонда жиноят ишининг тугатилиши Россияда унга нисбатан автоматик равишда янги жиноят иши очилишига сабаб бўлмайди. Бунинг учун алоҳида ҳуқуқий асослар ва тегишли далиллар талаб этилади.






























Изоҳлар 0
…