Аввалроқ, “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева маълум муддат Россияга кўчиб ўтгани, Москва шаҳрида истиқомат қилаётгани ва шахсий ҳаётини қуриш истагида экани ҳақида хабар берган эдик. Лола янги оила қуриш истагида эканини яширмаяпти, аммо турмуш ўртоғи ким бўлиши ҳозирча номаълум.
Ижоддан танаффус қилган Лола ўзи билан фарзандларини ҳам Россияга олиб кетгани ҳақида маълумотлар бор.
Лола Йўлдошева бугун, 1 сентябрь куни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига ўғли Шоҳдиёр билан тушган суратини жойлаштириб, мактабнинг биринчи куни бошланганини ёзди. Суратда мактаб формасидаги Шоҳдиёрнинг қўлида гул тутиб тургани акс этган. Лола эса ушбу сурат тагига қуйидагича изоҳ қолдирган.
“Мана, ёз ҳам ўтди. Бизнинг янги мактабдаги биринчи кунимиз жуда ҳам ажойиб бўлди. Ҳаммани кузнинг биринчи куни, билимлар куни, Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман. Айёмлар доим уйимизни хурсандчилик ва нурга, юракларимизни меҳр ва муҳаббатга тўлдирсин”.
Россиядаги мактаблар анъанага кўра навбатдаги ўқув йилиги 1 сентябрдан эшикларини очганини инобатга олсак, Лоланинг фарзандларини ҳам Россияга олиб кетгани билан боғлиқ тахминлар ростдек.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади