«Кўз ёшларим тугагунча йиғладим» — Лола Йўлдошеванинг маҳзун видеоси мухлисларини хавотирга солди (видео)

Хонанда Лола Йўлдошева сўнгги вақтларда Instagram саҳифасида эълон қилаётган маҳзун ва кўз ёшларига тўла видеолари билан мухлислар эътиборини тортмоқда. Санъаткорнинг руҳий ҳолати акс этган ушбу видеолар кузатувчилар орасида турли саволларни келтириб чиқармоқда.
Хонанда видеолардан бирида уйига домла келгани ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, синглиси аҳволини кўриб, домлани чақирган. У дуо ўқиб, Лола билан узоқ суҳбатлашган.
«Унга бор дардимни тўкиб солдим. Кўз ёшларим тугагунча йиғладим. У менга изтиробларимнинг сабаби бир эркакни Худо даражасига кўтариб олганимда эканини айтди. Бу гуноҳ экан. Яратганни топишим кераклигини, фақат Унинг ўзигина ичимдаги бўшлиқни тўлдира олишини тушунтирди», — дея сўзлаб берди хонанда суҳбат мазмунини.
Лола Йўлдошеванинг сўнгги видеоларида кўз ёшларига эрк бераётгани ва маҳзун кайфиятда кўриниши мухлисларини хавотирга солмоқда. Кузатувчилар изоҳларда санъаткорнинг ҳолатига қизиқиш билдириб, унга нима бўлганини сўрашмоқда.
Ҳозирча хонанда бошидан нималар ўтаётгани ва тушкун кайфиятига нима сабаб бўлганини батафсил очиқламаган. Шу боис унинг ҳолати ҳақида аниқ хулоса чиқариш қийин.






























Изоҳлар 0
…