23:59 / 16.11.2019
7 890

"Жаноб Бин" ролини маҳоратли ижро этган 64 ёшли Рован Аткинсон ҳақида

"Жаноб Бин" ролини маҳоратли ижро этган 64 ёшли Рован Аткинсон ҳақида
Рован Аткинсон 1955 йил 6 январ куни Англияда таваллуд топган. У британиялик машҳур комик актёр сифатида танилган. Компания директори Эрик Аткинсон ва Элла Май Бамбридж оиласида вояга етди. Рованнинг учта катта акаси бор - Пол (гўдаклигида вафот этган), Родней ва Руперт.

Аткинсон Буюк Британиянинг бош вазири Тони Блер билан бирга Дурҳам черковидаги "Чористер" тайёргарлик мактабида ўқиган. Аткинсон 11 ёшида мактабда ўқиётган пайтда, Блер 13 ёшда эди. Кейин Рован "Sent-Beas" мактабини битирди. 1975 йилда эса у "New castle" университетини тамомлади ва у ерда электротехника бўйича таҳсил олган. У Оксфорд Квинс коллежида электротехника магистри даражасини қўлга киритган(2006 йилдан бери ушбу коллежнинг фахрий аъзоси).

1990 йилда Рован Аткинсон рассом Санетра Сестрига уйланган. Тўйини икки марта нишонлаган: биринчиси Нью-Йоркдаги "Рус чойхонаси" ресторанида сирли равишда ўтказилган ва бир ҳафтадан сўнг эса улар Лондоннинг "Савой" меҳмонхонасининг ҳашаматли ресторанида нишонлашди. Уларнинг бир ўғил ва бир қизи бор.

2014 йилда Рован Лоуисе Форд билан муносабатда бўлиб, 2017 йил декабр ойида учинчи фарзандли ҳам бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Жаноб Бин" ролини маҳоратли ижро этган 64 ёшли Рован Аткинсон ҳақида