Исроил Мадримов ва Мишель Соро реванш жанги санаси ва манзили аниқ бўлди

Исроил Мадримов ва Мишель Соро реванш жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) WBА элиминатор жанги сифатида Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасида реванш буюрилган эди.

Соронинг промоутерлик компанияси "Y12_Boxing"нинг инстаграм саҳифасида маълум қилинишича, ушбу баҳс 9 июль куни Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Аммо бу ҳали Matchroom компанияси томонидан расман тасдиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган тўқнашувда гонгдан сўнг бир неча зарбалар йўлланиши натижасида, Мадримовнинг 9-раунддаги техник нокаутли ғалабаси ташкилотни қониқтирмаган ва иккинчи жангга буйруқ берилган эди.
Исроил Мадримов ва Мишель Соро реванш жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар