ПСЖ Маурисио Почеттино жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиққанини эълон қилди.
“Клубимиз Почеттино билан ҳамкорликни якунлаганимизни тасдиқлайди. Маурисио ва унинг мураббийлар штабига қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз”, — дейилади парижликлар баёнотида.
Почеттино ПСЖни 2021 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. 50 ёшли аргентиналик мутахассис жамоа билан Франция чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди. Чемпионлар Лигасида эса жамоа 1/8 финалга қадар етиб борди.
Бугун, 5 июль куни ПСЖ матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган. Унда катта эҳтимол билан Кристоф Галтьенинг янги бош мураббий этиб тайинланиши эълон қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
«Манчестер Сити» дарвозабони амалга оширган сейв Гвардиолани йиқитди!