
Мауро Икарди ПСЖни тарк этишни истамаяпти. "Foot Mercato" нашри берган хабарга кўра, парижликлар аргентиналик ҳужумчини сотиш истагида. Ўйинчининг ўзи қолишни ва янги бош мураббий Кристоф Гальте қўл остида ўзини кўрсатишни истайди.
Шунингдек, уни айни вақтда олаётган маоши қониқтиради. (12 миллион евро) Мауронинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилда якунланади.
Икардига "Рома" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу масалада ПСЖ спорт директори ва Жозе Моуриньо суҳбатлашди. Шундай бўлса-да, Мауро "бўрилар" сафига ўтиш ниятида эмас.
Ўтган мавсумда 29 ёшли форвард Лига 1 доирасида 24 беллашувда майдонга тушиб, 4 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар