Фото: ASBC
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари 12 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Ҳалоков финалда Қозоғистон вакили Серик Темиржановга қарши рингга кўтарилди.
Биринчи раунд 3:2 ҳисобида қозоғистонлик боксчининг ҳисобига ёзилди. Иккинчи раундда Ҳалоков тўлиқ устунликка эга бўлди. Учинчи раундни ҳам ўзбекистонлик боксчи ўз фойдасига ҳал қилди.
Якунда Абдумалик 4:1 ҳисоби билан ғалабани қўлга киритди ва Ўзбекистон ҳисобига битта олтин медални ёздириб қўйди.
Аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик Сакен Бибосиновни мағлуб этиб, олтин медалга эга чиққани хабар қилинганди.
Яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи 12 ноябрь куни финалда иштирок этади:
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев — Шива Тҳапа (Ҳиндистон) (16:30 дан сўнг)
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров — Нурқанат Райис (Қозоғистон) (17:15 дан сўнг)
-80 кг: Одилжон Аслонов — Ҳуссейн Эйшайш (Иордания) (17:30 дан сўнг)
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Айбек Оралбай (Қозоғистон) (18:00 дан сўнг)
+92 кг: Лазизбек Муллажонов — Камшибек Кункабаев (Қозоғистон) (18:15 дан сўнг)
Абдумалик Ҳалоков, Бокс, Осиё Чемпионати, Серик Темиржанов, Финал “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?