Туркиянинг Анталия шаҳри нафақат ўзимизни клублар, балки бошқа мамлакат жамоалари учун ҳам ўқув-машғулот ўтказишга жуда идеал жой. Шунинг учун ҳар доим у ерга минглаб клублар келиб шуғулланадилар. Жамоалар учун бошқа давлат вакилларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиш ҳам жуда асқотади.
Анталияда бўлар экансиз, кўзга кўринган футбол шахсларига ҳам кўзингизга тушаверади. Айниқса, Россияддан ҳам жуда кўплаб клубларни учратиш мумкин. Бундай йиғинлар мобайнида ўзимизнинг жамоалар Россия клубларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдилар.
Жумладан, Россия биринчи дивизион вакили – Москванинг “Родина” клуби “Андижон”га қарши майдонга тушди. Ёдингизда бўлса, ушбу баҳсда дарвозалар дахлсиз қолганди. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Родина”нинг мураббийлар штабида Россия футболининг собиқ юлдузлари фаолият олиб боришмоқда. Бош мураббий Дмитрий Парфёнов, унинг ёрдамчилари қаторида Юрий Ковтун билан Владимир Бесчастних ҳам бор.
Мухлислар уларни яхши билишади. Масалан, Бесчастних номи чиққан ҳужумчилардан бири бўлганди. У “Родина”да айнан ҳужумчилар билан ишловчи мураббий сифатида ишламоқда. 48 ёшли Владимир Евгеньевични ишқибозлар “Спартак”, “Вердер”, “Расинг”, “Фенербахче”, “Кубань”, “Динамо”, “Химки” каби клублардаги фаолияти орқали эслаб қолганлар.
Бесчастних билан “Андижон”га қарши учрашувдан кейин бироз гаплашдик. Россия футболининг собиқ юлдузи бизга аввало ўйин ҳақида гапирди:
“Албатта, яхши ўйин бўлиб ўтди. Қизиқарли кечди ва кўплаб вазиятлар юзага келди. Аммо учрашув 0:0 ҳисобида голсиз якунланди. Шамол туфайли майдонда ҳаракатланиш бироз қийинлашди. Шундай бўлса-да, учрашув менга ёқди”.
Шунингдек, Бесчастнихдан “Андижон” ҳақидаги таассуротларини эшитиш ҳам биз учун қизиқ эди.
“Йиғинлар давомида тактик ўзгаришлар бўлиб туради. Тўғри футбол ўйнаш учун қисқа узатмалар ва комбинациялар билан ҳаракат қилишяпти. Ўйлайманки, улар чемпионатда жисмоний томондан яхши ҳолатга киришади”.
Бундан ташқари, Владимир Бесчастнихдан ўзбек футболи тўғрисидаги муносабати ва унинг даражасини қандай тасаввур қилиши ҳақида ҳам сўрадик.
“Ҳамма жамоаларни муҳокама қила олмайман. Ҳозир барча футбол ўйнашни билади. Ўзбекистонда жуда кўплаб тажрибали футболчилар бор. Ўзбек футболини кучсиз, дея олмайман”.
Қолаверса, кўпни кўрган собиқ футбол юлдузиниг юртимизда дўстлари борми? Бу хусусида ҳам савол берганимизда шундай деди:
“Бирор-бир дўстларим йўқ. Олдин ўзбек клубларига қарши ўйнаганимизда ва бирга футбол ўйнаб юрган даврларим кўришган пайтимизда баъзилари билан гаплашиб турардик, лекин бирор-бир мунтазам гаплашиб турадиган танишларим йўқ”, - дейди Бесчастних.
Шуҳратбек Жўраев.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи