-51 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда таиландлик рақиби Титисан Панмотни мағлубиятга учратиб, турнирнинг олтин медалини қўлга киритди. Дўсматов аввалги Осиё Ўйинлари – Жакарта-2018да кумуш медалига эга чиққанди.
«Албатта, барча медалларнинг ўрни бўлак. Чунки ҳар бири учун алоҳида тайёргарлик кўрилади, кўп меҳнат қиламиз. Аллоҳга шукур, ўзи менга Осиё Ўйинларидаги шу битта олтин медал етишмаётганди, Яратганнинг изни билан унга эришдим. Мана энди турнирлар бўйича барча олтин медаллар уйимда жамланди.
Ота-онамга раҳмат, улар мендан ҳам кўра кўпроқ қайғуришади. Ҳар жангимда қил устида тургандек туришади. Менга мухлислик қилиб, дуо қилиб турган барчага раҳмат», - дейди Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейин.
Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов чоракфиналда покистонлик Зоҳайб Рашидни мусобақадан чиқариб юборган бўлса, яримфинал жангида япониялик Томоя Тсубоига қарши рингга чиқиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришган ҳолда финалга чиққанди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг