Париж Олимпиадасига ҳам қисқа вақт қолди. Мазкур 4 йилликнинг энг муҳим турнирида -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Ҳасанбой Дўсматов ҳимоя қилишидан хабарингиз бор. Олимпиада чемпионлиги йўлида юртдошимизга азалий рақиблари қозоғистонлик Сакен Бибосинов ҳамда Ҳиндистон вакили Амит Пангал жиддий рақиб бўлиши турган гап. Биз ҳамюртимиздан икки рақибидан қай бири ноқулайроқ эканлиги ҳақидаги фикри билан қизиқдик.
- Ҳар иккисининг даражаси бир хилда деб ўйлайман. Уларнинг ўзига яраша услуби бор. Бироқ Олимпиадада осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Янги номлар кашф қилиниши мумкин. Балки улардан ҳам кучлироқ ёш рақиблар чиқиб қолиши мумкин. Мисол учун, 2016 йилги Рио Олимпиадасида ҳам мени деярли кўпчилик танимасди. Шунга ўхшаб фақат бу иккиси жиддий рақиб бўлади, деб ўйламайман.
Тўғри, уларнинг тажрибаси бор ва катта мусобақаларни кўп кўрган. Аммо, барчаси турнирга қандай жисмоний ҳолатда етиб келишига боғлиқ. Уларда ҳам тактика ўзгарган. менда ҳам тактик ва техник томондан ўзгаришлар бор. барчасини ринг кўрсатади. Тайёргарликни жиддий олиб боряпмиз. Ҳозир Сочи шаҳрида тайёргарлик кўряпмиз. Сўнгги машғулотларимиз Францияда бўлади ва Олимпиада бошланади. Ўйламанки, барчаси яхши бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди