20:44 / 23.07.2024
522

Халқаро Олимпия қўмитаси Шомуродов ва А Серия бўйича маълумот чиқарди

Халқаро Олимпия қўмитаси Шомуродов ва А Серия бўйича маълумот чиқарди
Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларининг асосий ташкилотчиси – Халқаро Олимпия қўмитаси тўртйилликнинг энг нуфузли мусобақасининг футбол баҳсларига оид қизиқарли маълумот чиқарди.

Халқаро ташкилот ўзининг olympics.com расмий сайти орқали Париж Олимпиадасига Италия А Сериясидан жалб қилинган футболчилар бўйича маълумот чиқарди.

Унга кўра, Олимпия ўйинларида қатнашадиган жами 16 та мамлакат вакиллари орасида Италия чемпионатининг юқори дивизионида ўйнаётган ўн нафар футболчини таркибга қўшиб олган терма жамоалар бор.

Ўтган мавсум А Серияда муваффақиятли қатнашиб, Чемпионлар лигасига йўлланма олган “Болонья” ва қисқа танаффусдан кейин юқори лигага кўтарилган “Венеция” Парижга иккитадан футболчини юборди. Қолган ўйинчилар “Аталанта”, “Фиорентина”, “Лацио”, “Наполи”, “Парма” ҳамда “Рома” вакилларидир.

Хўш улар қайси мамлакатлар терма жамоалари шарафини ҳимоя қилади?

Генри Камара (“Аталанта”) Олимпия ўйинларида Гвинея терма жамоаси учун ўйнайди.

АҚШ терма жамоаси бирданига “Венеция”нинг икки футболчиси - Жанлука Бузио ҳамда Таннер Тессманни ўз сафига қўшиб олган.

Юлдузларга тўла Аргентина терма жамоасидан “Фиорентина” ўйинчиси Лукас Бельтранга ҳам жой топилди.

Марокаш “Болонья”дан Уссома Ал-Аззузийни ёрдамга чақирган.

Испания терма жамоаси А Серияга янги чиққан “Парма” ҳужумчиси Адриан Бернабега имконият берадиган бўлди.

“Болонья”дан келган Хуан Миранда ҳам Испания таркибидан ўрин олди.

“Наполи” Коли Саконинг Мали терма жамоасига ёрдам бериши учун қўйиб юборди.

Парагвай “Лацио”дан Диего Гонсалесни чақирди.

Ниҳоят, “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилинган ёшларга бошчилик қилиш учун Парижга таклиф қилинган.

Олимпия ўйинларида қатнашадиган Анри Камара (“Аталанта”), Диего Гонсалес (“Лацио”) ва Коли Сако (“Наполи”) ўз клубларининг янги ўйинчилари ҳисобланади ва жамоалари сафида А Серияда дебют учрашувларини ўтказгани йўқ.

Бу рўйхатдан ўрин олганлар орасида энг ёши Анри Камара ҳисобланади. “Аталанта” топилмаси 2006 йилнинг 6 майида туғилган ва 18 ёш бўлишига қарамай, катта мусобақаларда тўп тепишига тўғри келмоқда.

А Сериянинг Олимпия ўйинларидаги вакиллари орасида энг ёши каттаси ва тажрибалиси Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳисобланади. Элдор 1995 йилнинг 29 июнида туғилган ва бир неча кун аввал 29 ёшини нишонлажи.

Бундан ташқари, Шомуродов ўз мамлакати терма жамоаси учун Италиядан келган футболчилар орасида халқаро майдонда энг кўп ўйин ўтказиб, энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Хусусан, “Рома” вакили ЎЗбекистон миллий терма жамоасида 73 та учрашувда 40 тўп киритган ва мутлақ рекорд ҳисобланади.

А Серия вакилларидан Миранда (Испания), Ал-Аззузий (Марокаш), Бусио ва Тессманн (АҚШ) ҳам ўз мамлакатлари бош жамоаларида камида биттадан бўлса ҳам майдонга тушган.

Хуана Миранда Испания терма жамоаси сафида кетма-кет иккинчи Олимпия ўйинларида иштирок этмоқда. Токио Олимпиадасида испанлар финалгача чиқиб, ҳал қилувчи баҳсда бразилияликларга имкониятни бой берган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Халқаро Олимпия қўмитаси Шомуродов ва А Серия бўйича маълумот чиқарди