Бугун ЎФА мажлислар залида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан тарихда илк бор Олимпиадага чиққан Тимур Кападзе 2024 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Тантанали маросим якунида мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Биринчи навбатда мени лойиқ кўришгани учун барчага миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, президентимизнинг футболимизга, бизнинг жамоага ўз меҳрларини, қўллаб-қувватлашларини берганлари учун ҳам бундай натижага эришдик. ЎФА, МОҚ, Спорт вазирлигига ҳам раҳмат айтаман. Улар доим ёнимизда бўлишди. Эришган натижаларимизга мотивация бўлди. Биз биргаликда эришдик. 4 йил давомида қийин йўлни босиб ўтдик. 2 та Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари ва муҳими тарихда илк бор Олимпиадага йўлланма олдик.
Ўзбек футболи учун 2024 йил омадли бўлди дея оламан. 2025 йил бундан ҳам ютуқли бўлишини тилаб қоламан. Олдимизда Жаҳон чемпионати йўлланмаси бор. Ўйлайманки, йигитлар буни уддасидан чиқишади. Таклифларга келсак, албатта бор. Футболга хизмат қиламиз. Терма жамоа? Ватан жамоасида ҳар биримиз ишлаш учун тайёрмиз. Бундай ҳолат юз берса, қўлдан келганча ёрдамлашамиз", - дейди Тимур Кападзе. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
2025 йилда ушбу мамлакатларга бориш тавсия қилинмайди...
Мактабларда қишки таътил қачондан бошланиши маълум қилинди
Рўзиқул Бердиев: "Кейинги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади"