date
views 48 524

Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши маълум бўлди
Бироз аввал Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувини тарк этгани эълон қилинди.

Championat.asia журналисти Толибжон Қосимов ўз каналида Ўзбекистон МТЖнинг янги бош мураббийи катта эҳтимол билан эртага Қатарга учиб кетиши ҳақида ёзди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда асосан ички чемпионатда ҳаракат қиладиган футболчилардан иборат терма жамоамиз Қатар пойтахти Доҳада йиғин ўтказмоқда. 27 январь куни терма жамоамиз Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Маълумот учун: Ўзбекистон МТЖнинг янги устози бўлиш учун асосий номзод сифатида Тимур Кападзе кўрилмоқда.

Таъкидланишича, мураббий билан аллақачон келишувга эришилган. Яқин кунларда мураббий расман тайинланади ва жамоа йиғинига қўшилади.

ЎФА миллий жамоа бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бораётгани хабар қилинганди. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, ташкилот хорижий мураббийлар билан ҳам музокаралар олиб борган.

Маълумот учун, Катанец қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида 6 турдан кейин 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни олган жамоалар мундиалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Кападзе бошчилигида U-23 жамоаси тарихда илк бор Олимпия йўлланмасини қўлга киритди.

2024 йил якунига кўра, Кападзе Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши маълум бўлди