10:20 / 28.02.2025
141

Профессионал бокс: Абдумалик Ҳалоков иккинчи ғалабасини қўлга киритди

Профессионал бокс: Абдумалик Ҳалоков иккинчи ғалабасини қўлга киритди
Фото: “Спорц.кз”
Испаниянинг Севилья шаҳридаги Centrо Deportivo San Pablo мажмуасида профессионал бокс оқшоми кеча, 27 февраль куни ўтказилди.

Турнир доирасида ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Абдумалик Ҳалоков ҳам рингга кўтарилди. Ўзбекистон вакили венесуэлалик Марлемброн Акуняга қарши баҳс олиб борди. 6 раунд этиб белгиланган жанг учинчи раунддаёқ якунига етди. Абдумалик рақибини техник нокаут орқали муддатидан олдин таслим этди.

Бу 24 ёшли Абдумалик учун профессионал боксдаги иккинчи жангида қўлга киритган иккинчи ғалабасига айланди. Акуня ҳисобида эса энди 13 ғалаба, 12 мағлубият ва 1 та дуранг мавжуд.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт