
Ла Лига 29-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Жирона"ни қабул қилди. Ушбу учрашувда "кўк-анорранглилар" 4:1 ҳисобида зафар қучди.
"Барса" сафида Левандовски дубль қилган бўлса, Ферран бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, меҳмонлар ҳимоячиси Крежи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. "Жирона"нинг ягона голи Данжума томонидан киритилди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" "Реал" билан 3 очколик фарқни яна тиклаб қўйди. "Кўк-анорранглилар" 66 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда, "Реал" эса 63 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар