Англия Премьер-лигаси янги мавсумини “Манчестер Сити”нинг омадсиз бошлаши ҳамон кенг муҳокама қилинмоқда. Жамоа натижаларидан кўнгли тўлмаган мухлислар ва футбол экспертлари Пеп Гвардиоланинг футболчи танлаш сиёсатига танқидлар йўлламоқда. Айниқса, йўқотилган очколарда айрим футболчиларнинг йирик хатолари ҳал қилувчи омил бўлгани таъкидланмоқда.
Шу билан бирга, жамоани қўллаб-қувватлаб келаётган кўплаб ишқибозлар ўз фикрларини очиқ баён этмоқда. Улар орасида “Брайтон”га қарши ўйинда мардона ҳаракатлари билан эътибор қозонган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга кўпроқ имконият беришни талаб қилаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.
Фанатлар ва хорижлик футбол мухлисларининг изоҳлари эса Ҳусановга бўлган ишонч ва ҳурматни янада ойдинлаштирди:
Jack Makau: “Ҳимоя марказида энди Рубен Диаш билан бир қаторда Ҳусановни тушириш шарт, деб ўйлайман.”
Hamisi Gari: “Марказда Стоунз ва Гвардиол, ўнг қанотда Ҳусанов, чап томонда эса Райан Айт-Нури идеал таркиб бўлади.”
Othniel Welldone Chadiwa: “Ҳусанов ‘Брайтон’га қарши ажойиб ҳаракат қилди, у келажакда асосий фигура бўлиши мумкин.”
Mnganga Shzz: “Ҳусановни мунтазам ўйнатишсин, бу йигит жамоанинг катта муаммоларини ҳал қилади.”
Angel Jerome Kwame: “Ҳусанов ва Траффорд қалбимдан жой олди, бу бола катта юлдуз бўлади.”
Uzu Ibeabuchi: “Ҳозирда бизга умид бағишлаётган ягона футболчи — Ҳусанов.”
Wíññíé Khayleb: “У шиддат билан майдонда ҳаммасини берди, юраги билан ўйнайди.”
Gordon Nixon: “Ҳусанов ҳар ҳафта асосий таркибда бўлиши шарт, темпи юқори, рақобатга тайёр ягона футболчи.”
Robert Smith: “Ҳусанов жамоанинг келажаги ҳисобланади.”
Anning Paul: “У фантастик ҳимоячи ва Уокернинг ўрнини тўлиқ босишга қодир.”
Ahouo Armel Kevin: “‘Сити’ ҳимоясини ишончли сақлаб қолиш фақат Ҳусанов ва Гвардиол зиммасига тўғри келади.”
Pancho Morris: “Ҳусановга соғлик тилаймиз. Жамоада у, Холанд, Родри ва Мармушдан бошқа деярли ҳеч ким кучли ўйнамади.”
Quoyum Olalekan: “Ҳусанов жуда иқтидорли футболчи, нима учун Пеп унга ҳали ҳамон тўлиқ ишонч бермаяпти?”
Pundit Jay: “‘Сити’да темп, қувват ва шиддат етишмаяпти. Бу сифатларга эга ягона футболчи — Абдуқодир Ҳусанов!”
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибига 2025 йилнинг 20 январида қўшилган. Жамоа ўзбек ҳимоячиси учун Франциянинг “Ланс” клубига 40 миллион евро бадал тўлаган.
21 ёшли футболчи “Ланс” тарихида энг қиммат трансфер сифатида қайд этилган. Шу билан бирга, нуфузли transfermarkt.world портали унинг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда. Ҳусанов ҳозирги кунда Марказий Осиёдаги энг қимматбаҳо футболчи мақомини ҳам қўлга киритган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!