date

Эдин Джеко «Шалке» сафида икки гол уриб ёрқин кўринди

Эдин Джеко «Шалке» сафида икки гол уриб ёрқин кўринди

Босниялик ҳужумчи Эдин Джеко футбол ёшига қарамай, гол уришни унутмаганини яна бир бор исботлади. Янги жамоаси «Шалке»даги дебют учрашувида ҳисобни очган форвард бу сафар Дрезденнинг «Динамо» дарвозасини икки бор ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ Джеко урган дубл жамоасига уч очко олиб келмади: меҳмонлар учрашувнинг сўнгги 12 дақиқасида вазиятни ўзгартириб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Натижада «Шалке» Германиянинг иккинчи кучли лигасида пешқадамликни «Дармштадт»га бой берди. Кейинги турда «Шалке» «Ҳолштайн»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдин Джеко «Шалке» сафида икки гол уриб ёрқин кўринди