date

ПСЖ мухлислари можароси клубга жазо олиб келиши мумкин

ПСЖ мухлислари можароси клубга жазо олиб келиши мумкин

8 февраль куни Париждаги “Парк де Пренс” стадионида Франция чемпионатининг 21-тури доирасида бўлиб ўтган “ПСЖ” — “Марсел” учрашувида (5:0) мезбонлар мухлислари салбий томондан кўзга ташланди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Парижлик ишқибозлар рақибни ҳақоратловчи шиорлар айтиб, шунга ўхшаш мазмундаги баннерларни ҳам намойиш этган. Айрим иборалар камситувчи, ҳатто ирқчилик аломатлари сифатида баҳоланиши мумкин, бироқ манбага фикр билдирган юрист буни исботлаш осон эмаслигини таъкидлаган.

Ўйиннинг тугашига 20 дақиқа қолганида учрашув вақтинча тўхтатилди: трибунада кўплаб файйерлар ёқиб юборилган. Клуб раҳбарияти эса ўйинолдидан мухлислардан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўраб, вазиятнинг олдини олишга уринган.

Аввалроқ “ПСЖ” мухлислари “Париж” клубини ҳақоратлаганидан кейин жамоа трибунанинг бир қисмини ёпиш жазоси билан жаримага тортилганди. Энди можаро яна такрорлангани сабаб 18 февраль куни бўлиб ўтадиган маҳаллий Интизом қўмитаси йиғилишида шунга ўхшаш жазо қўлланиши эҳтимоли юқори.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ мухлислари можароси клубга жазо олиб келиши мумкин