ПСЖ мухлислари хатти-ҳаракати сабаб жазога тортилиши мумкин

8 февраль куни Парижнинг “Парк де Пренс” стадионида Франция чемпионатининг 21-турида “ПСЖ” “Марсель”ни 5:0 ҳисобида енгган баҳсда мезбонлар мухлислари салбий томондан кўзга ташланди. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув давомида “ПСЖ” ишқибозлари рақибга нисбатан ҳақоратомуз шиорлар айтиб, шунга ўхшаш мазмундаги баннерларни ҳам намойиш этди. Айрим иборалар ирқчилик сифатида талқин қилиниши мумкинлиги айтилмоқда, бироқ манба суҳбатлашган юрист буни амалда исботлаш қийин бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Ўйинга якунига 20 дақиқа қолганида трибунада кўплаб фаерлар ёқилгани сабабли учрашув вақтинча тўхтатилди. “ПСЖ” раҳбарияти эса ўйин олдидан мухлислардан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўраб, вазиятни олдиндан назорат қилишга уринган.
Аввалроқ клуб мухлислари “Париж” клубини ҳақорат қилганидан сўнг “ПСЖ” трибунанинг бир қисмини қисман ёпиш жазоси билан жазоланганди. Энди воқеа яна такрорлангани фонида 18 февраль куни бўлиб ўтадиган маҳаллий Интизом қўмитаси ҳам худди шундай санкция қўллаши эҳтимоли юқори экани қайд этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!