date

Наумов Моуринью учун Саудия Арабистонини мос кўрди

Наумов Моуринью учун Саудия Арабистонини мос кўрди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью фаолияти учун қайси чемпионат қулайроқ бўлиши мумкинлигини айтди. У бу фикрларини «Евро-Футбол.Ru»га берган интервьюсида билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньюнинг энг кучли даври ортда қолган ва унга танаффус фойдали бўларди. Эксперт фикрича, аввал сирли, кутилмаган ва ўзига хос услуби билан танилган португалиялик мутахассис ҳозирда оддийроқ ва ўртача даражадаги мураббий сифатида кўринмоқда.

Наумов Моуринью учун энг мос йўналиш сифатида Саудия Арабистони чемпионатини тилга олди. Унинг айтишича, у ерда маошлар юқори, шов-шувлар ҳам етарли, шунингдек, тажрибали ва ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти бор.

Моуринью бошқарувидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал»ига қарши майдонга тушади. Илк учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуринью учун Саудия Арабистонини мос кўрди