Улуғбек Қодиров ўзининг “Хонимей” номли янги қўшиғи билан ижтимоий тармоқларда барчанинг эътиборида!

Машҳур актёр Улуғбек Қодиров ижодидаги яна бир янгилик билан мухлисларини қувонтирди. Санъаткор “Хонимей” номли янги таронасини тақдим этди.
Сўнгги йилларда нафақат актёрлик, балки хонандалик йўналишида ҳам ўзини синаб кўраётган Улуғбек Қодировнинг ижодий изланишлари мухлислар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.
Янги қўшиқ эълон қилинганидан сўнг ижтимоий тармоқларда кўплаб фикрлар пайдо бўлди. Мухлислар санъаткорнинг овози ва ижодий услубини эътироф этиб, унга омад ва муваффақиятлар тилашмоқда.
Айрим фойдаланувчилар эса Улуғбек Қодировнинг актёрликдаги муваффақиятлари қатори мусиқий фаолиятида ҳам янги ютуқларга эришишига ишонч билдирмоқда.






























Изоҳлар 0
…