Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш осон эмаслигини айтди

ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Парижда юлдуз футболчилар билан ишлаш тажрибаси ҳақида фикр билдирди. Унинг қўл остида ҳужум чизиғида Лионел Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе учлиги бирга тўп сурган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Почеттинонинг таъкидлашича, бундай даражадаги футболчилар билан ишлаш мураккаб: айрим пайтларда улар тўп сураётган клубидан ҳам каттароқ шахсга айланади. Мутахассис Месси доимий прессинг қилиши кутилмаслигини ҳам қайд этди: унинг айтишича, Месси буни ҳеч қачон одат қилмаган, ҳатто Гвардиола давридаги энг яхши йилларида ҳам. Шунинг учун натижа бўлмаса, кўпинча айб мураббий зиммасига юкланади.
Ҳозирда Маурисио Почеттино АҚШ терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Шу билан бирга, аргентиналик мураббий ёзда "Тоттенҳэм"га қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар юрибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!