Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш осон эмаслигини айтди

ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Парижда юлдузли футболчилар билан ишлаш тажрибаси ҳақида фикр билдирди. Унинг қўл остида ҳужумда Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе учлиги бирга тўп сурган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Почеттино таъкидлашича, бундай даражадаги футболчилар билан ишлаш доим ҳам осон кечмайди: баъзан улар тўп тепаётган клубидан ҳам каттароқ шахсга айланади. Мураббий Месси мисолида прессинг масаласига тўхталиб, ундан доимий босим кутиб бўлмаслигини, у ҳатто Гвардиола давридаги энг яхши йилларида ҳам бу услубни мунтазам қўлламаганини эслатди. Почеттинога кўра, натижа бўлмаса, одатда жавобгарлик мураббий зиммасига тушиб қолади.
Ҳозирда Почеттино АҚШ терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Шу билан бирга, аргентиналик мутахассис ёзда яна “Тоттенҳэм”га қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар ҳам юрибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!