date

Синама-Понгол Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини мақтади

Синама-Понгол Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини мақтади

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Флоран Синама-Понгол ПСЖ сафида тўп сураётган россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ўйинларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ветеран футболчи Россия чемпионатини мунтазам кузатмаслигини айтди, бироқ Сафонов Франция ва умуман Европа доирасида кўзга ташланаётганини таъкидлади.

«Россиялик футболчилар Чемпионлар лигасида яхши иштирок этаяпти. ПСЖдаги Сафонов ҳам ўз ишини сифатли бажаряпти», — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

2025/2026 йилги мавсумда Сафонов парижликлар таркибида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у ўз дарвозасига белгиланган 7 пеналтдан 5 тасини қайтарди.

Бугун, 25 февраль куни Сафонов 27 ёшга тўлди. Клуб дарвозабонни туғилган куни билан илиқ табриклади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Синама-Понгол Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини мақтади