Флорентино Перез Хаби Алонсо ва Винисиус Жуниор масаласига ойдинлик киритди

Реал Мадрид президенти Флорентино Перез Хаби Алонсо бош мураббийлик лавозимига тайинлангани хато бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Унинг сўзларига кўра, жамоанинг мавсумолди тайёргарлик кўрмагани ва футболчиларнинг жисмоний чарчоқлари муваффақияцизликларга сабаб бўлган. Шунингдек, Перез Винисиус Жуниор билан шартномани узайтиришга шошилиш керак эмаслигини, унинг амалдаги келишуви 2027-йилга қадар мўлжалланганини айтди.
Реал Мадрид президенти Флорентино Перез Хаби Алонсо бош мураббийлик лавозимига тайинлангани хато бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Гарчи мутахассиснинг фаолияти январ ойида муддатидан аввал якунланган бўлса-да, Перез бу қарор ўша вазиятда тўғри бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Перезнинг сўзларига кўра, жамоанинг мавсумолди тайёргарлик кўрмагани ва футболчиларнинг жисмоний чарчоқлари муваффақиятсизликларга сабаб бўлган. Испания Суперкубоги финалида Барселонадан учралган мағлубиятдан сўнг Хаби Алонсо истеъфога чиқарилганди.
Винисиус Жуниорнинг шартномаси борасидаги хавотирларга тўхталар экан, президент бразилиялик футболчи билан келишувни узайтиришга шошилиш керак эмаслигини айтди. Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027-йилга қадар мўлжалланган ва клуб раҳбарияти бу масалани мавсум давомида ҳал қилишни режалаштирмоқда.
Альваро Арбелоа вақтинчалик мураббий сифатида мавсумни якунлаган бўлса-да, Реал Мадрид Ла Лига чемпионлигини Барселонага бой берди ва Чемпионлар лигаси чорак финалида Баварияга имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди. Эндиликда клуб олдида янги мураббий танлаш ва таркибни кучайтириш вазифаси турибди.































Изоҳлар 0
…