date

Лионель Месси учун Аргентина терма жамоасида махсус имтиёз жорий этилди

Lionel Messi uchun Argentina terma jamoasida maxsus imtiyoz joriy etildi

Аргентина терма жамоаси афсонаси Лионель Месси Шимолий Америкада ўтадиган 2026-йилги жаҳон чемпионати олдидан ўзига хос имтиёзга эга бўлди. Фаолиятидаги олтинчи жаҳон чемпионатида иштирок этишга тайёрланаётган Интер Миами юлдузи жамоанинг бошқа аъзоларидан фарқли ўлароқ, алоҳида шароитларда истиқомат қилмоқда. Бу унга Қатарда қўлга киритилган чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга тўлиқ эътибор қаратиш имконини беради. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълум қилинишича, Лионель Месси турнир давомида ўзининг шахсий хонасига эга бўлган ягона футболчидир. Жамоанинг қолган аъзолари хоналарни ўзаро бўлишган ҳолда яшашса, 38 ёшли ҳужумчи Канзас-Ситидаги базада 202-хонада ёлғиз истиқомат қилмоқда. Қизиғи шундаки, унинг хонаси яқин дўстлари Родриго Де Паул ва Николас Отаменди жойлашган хонага қўшни қилиб белгиланган.

Саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби илгари Манчестер Сити афсонаси Сергио Агуеро билан бир хонада турар эди, бироқ Агуеро фаолиятини якунлагач, Лионель Месси ёлғиз қолишни афзал кўрмоқда. 2022-йилги муваффақиятли мавсумда ҳам сардор айнан шу анъанага амал қилган эди. Эндиликда Аргентина АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган турнирда ҳам ушбу тартибни давом эттиришга қарор қилди.

Ҳозирда Лионель Скалони бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчининг жисмоний ҳолатига алоҳида эътибор қаратмоқда. Интер Миами сафидаги ўйинларда мушакларидаги чарчоқ туфайли бироз муаммоларга дуч келган ҳужумчи душанба куни асосий гуруҳдан алоҳида машғулот ўтказди. Шунингдек, Эмилиано Мартинез ва Леандро Паредес каби футболчилар ҳам индивидуал дастур асосида тайёргарлик кўришмоқда.

Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатининг "Ж" гуруҳида Жазоир, Австрия ва Иордания билан куч синашади. Лионель Скалони эълон қилган 26 кишилик таркибдан Пауло Дйбала ва Алежандро Гарначо каби номлар ўрин олмаган бўлса-да, Хулиан Альварес ва Кристиан Ромеро каби етакчилар сафга қайтган. Жамоа турнир олдидан Гондурас ва Исландияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси учун Аргентина терма жамоасида махсус имтиёз жорий этилди