«Манчестер Сити» 19 ёшли вингер учун 25 миллион евро тўлади

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Франциянинг «Труа» жамоаси вингери Матис Детурбени ўз сафига қўшиб олди.
«Труа» матбуот хизмати 19 ёшли футболчининг «шаҳарликлар» сафига ўтганини расман эълон қилди. Эътиборлиси, ҳар икки клуб ҳам City Football Group таркибига киради.
Zamin.uz ушбу эҳтимолий трансфер ҳақида 2025 йил 19 декабрдаёқ хабар берган эди. Сайтимизда ўша куни «Матис Детурбе “Манчестер Сити” клубини танлаши мумкин» сарлавҳасида мақола эълон қилинганди. Орадан бир неча ой ўтиб, мазкур трансфер расман тасдиқланди.
L’Équipe нашри маълумотига кўра, «Манчестер Сити» ёш футболчи учун 25 миллион евро тўлаган.
Бироқ Детурбе янги мавсумни Манчестерда бошламаслиги мумкин. Манбага кўра, «шаҳарликлар» уни яқин кунларда «Монако»га сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришни режалаштирмоқда.
Матис Детурбе ўтган мавсум Франция Лига 2 мусобақасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.































Изоҳлар 0
…