Феруза Норматова саҳнада кутилмаган сюрприздан ҳаяжонга тушди (видео)

Феруза Норматова саҳнада кутилмаган сюрприздан ҳаяжонга тушди (видео)

“Заитун” мукофотини тақдирлаш маросимида бошловчилик қилаётган актриса ва бошловчи Феруза Норматова учун унутилмас лаҳзалар юз берди.

Тадбир қизғин давом этаётган бир пайтда унинг турмуш ўртоғи, Абдушарипов Оллоёр қўлида қип-қизил атиргуллардан тайёрланган катта гулдаста билан кириб келди. У гулдастани Феруза Норматовага тантанали равишда тақдим этиб, уни пешонасидан ўпди ва бағрига босди.

Кутилмаган сюрприздан ҳаяжонга тушган актрисанинг қувончи юз-кўзидан яққол сезилиб турарди. Тадбир меҳмонлари ҳам ушбу самимий лаҳзани илиқ олқишлар билан кутиб олди.

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Изоҳларда фойдаланувчилар Феруза Норматовани самимий табриклаб, унга оилавий бахт ва тотувлик тилашди. Айримлар эса: “Бахт айнан шундай кутилмаган лаҳзаларда намоён бўлади”, дея ўз фикрларини ёзиб қолдирди.

Tadbirda yigit ayolga guldasta sovg'a qilmoqda va ular birga suratga tushishmoqda.

Маълумот учун, “Заитун” мукофотини тақдирлаш маросимида ижтимоий тармоқларда турли йўналишларда фаол бўлган ижодкорлар, блогерлар, мобилографлар ва контент яратувчилар муносиб тақдирланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар