Фарғонада автобусга газ тўлдириш пайтида баллон портлади

1 дақиқа ўқиш126
Фарғонада автобусга газ тўлдириш пайтида баллон портлади

Фарғона шаҳрида автобусга метан гази тўлдириш жараёнида газ баллонларидан бири ёрилиб кетди. Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмагани ва ҳеч ким тан жароҳати олмагани маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий ахборот тарқатди.

Маълум қилинишича, воқеа 27 июнь куни соат 19:00 лар атрофида Фарғона шаҳрининг Ватан равнақи кўчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобуснинг том қисмига ўрнатилган бешта метан газ баллонига газ қуйилаётган вақтда улардан бири ёрилган. Ҳодисага қарамай, портлаш ортидан ёнғин юзага келмаган ва атрофдагилар орасида жабрланганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда воқеа сабаблари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари иштирокида атрофлича ўрганилмоқда. Ҳодиса жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари, тегишли хизматлар ва масъул идоралар вакиллари етиб бориб, вазиятни назоратга олган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?