Фабио Каннаваро: «Конго ДР — биз учун энг қулай рақиб»

1 дақиқа ўқиш340
Фабио Каннаваро: «Конго ДР — биз учун энг қулай рақиб»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Конго ДРга қарши бўладиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

Италиялик мутахассис рақиб таркибида тажрибали ва жисмонан бақувват футболчилар борлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у мазкур баҳсни Ўзбекистон учун имкониятлар нуқтаи назаридан гуруҳдаги энг қулай учрашув деб ҳисобламоқда.

«Конго ДР кучли жамоа. Уларнинг таркибида тажрибали ва жисмонан жуда бақувват футболчилар бор. Шунга қарамай, бу баҳс биз учун имкониятлар нуқтаи назаридан энг қулай учрашув», — деди Каннаваро.

Бош мураббий қуръа ташланган пайтдаёқ Колумбия ва Португалияга қарши баҳслар осон кечмаслигини билганини ҳам айтди.

«Гуруҳ босқичига қуръа ташланганида Колумбия ва Португалияга қарши ўйнаш қийин бўлишини тушунган эдим. Энди эса нисбатан қулайроқ рақибга қарши майдонга тушамиз», — дея унинг сўзларини келтирди FIFA расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси дастлабки икки турда Колумбияга 1:3, Португалияга эса 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Конго ДР ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 28 июнь куни АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Мерседес-Бенц Стэдиум»да бўлиб ўтади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?