Тарханов Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига баҳо берди

Тарханов Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига баҳо берди

Россиялик мураббий Александр Тарханов Ўзбекистон миллий жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокига баҳо берди.

Мутахассиснинг фикрича, ўз тарихида илк бор мундиалда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоасини натижалар учун қаттиқ танқид қилиш тўғри эмас. Чунки жаҳон чемпионатига йўл олишнинг ўзи мамлакат футболи учун катта муваффақият ҳисобланади.

«Уларга эътироз билдириш мумкин эмас. Ўзбекистон илк марта жаҳон чемпионатига чиқди. Мундиалда иштирок этишнинг ўзи катта ютуқ. Жамоа муҳим тажриба орттирди ва навбатдаги жаҳон чемпионатига янада яхшироқ тайёр бўлади», — деди Тарханов.

Шу билан бирга, россиялик мураббий Ўзбекистоннинг айни турнирда плей-офф босқичига чиқиш имкониятини юқори баҳоламади.

«Бу сафар кейинги босқичга чиқишлари қийин. Чунки улар жуда кўп гол ўтказиб юборишди», — дея унинг сўзларини келтирди «Матч ТВ» телеканали.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси дастлабки икки турда Колумбияга 1:3, Португалияга эса 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Оқ бўрилар» гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида Конго ДРга қарши майдонга тушади. Жамоа плей-оффга чиқиш учун назарий имкониятни сақлаб турган бўлса-да, тўплар нисбатидаги катта салбий фарқ вазифани анча мураккаблаштирган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар