Сунъий интеллект аслида фикрламайдими? Олимлар “мулоҳаза” занжирлари ортидаги сирни очди

Сўнгги пайтларда OpenAI о1 ва DeepSeek Р1 каби йирик мантиқий моделлар (ЛРМ) ўзининг гўёки инсондек фикрлаш қобилияти билан дунёни ҳайратга солмоқда. Бироқ Аризона штати университети тадқиқотчилари Суббарао Камбхампати бошчилигида эълон қилган янги илмий иш ушбу тасаввурларни шубҳа остига қўйди. Олимларнинг таъкидлашича, нейротармоқларнинг узун “мулоҳаза занжирлари” (Чаин оф Тоугҳт — КоТ) аслида ҳақиқий когнитив жараён эмас, балки шунчаки статистик манипуляциядир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, замонавий сунъий интеллект (СИ) тизимлари яратадиган мантиқий кетма-кетликлар фойдаланувчида интеллектуал жараён содир бўлаётгани ҳақида ишончли иллюзияни шакллантиради. Аслида эса, Трансформер архитектурасига асосланган ушбу моделлар фақат олдинги контекстдан келиб чиқиб, кейинги токенни (сўз бўлагини) статистик башорат қилади, холос. Бу жараённи инсоннинг мантиқий хулоса чиқариш механизми билан тенглаштириш илмий жиҳатдан нотўғри деб ҳисобланмоқда.
“Эврика” лаҳзаси — шунчаки тақлид
Илмий ишда СИ моделларининг “Аҳа-момент” деб аталувчи, яни гўёки масалани тушуниб етгандек “Ҳа, энди тушундим” каби ибораларни қўллашига алоҳида эътибор қаратилган. Олимлар буни нейротармоқнинг ички ҳисоб-китобларидаги сифат ўзгариши эмас, балки ўқув маълумотларидаги инсоний услубга шунчаки тақлид деб аташмоқда. Техник нуқтаи назардан, бу тизимлар фақат якуний тўғри жавоб учун оптималлаштирилган бўлиб, оралиқ занжирлар ҳеч қандай семантик текширувдан ўтмайди.ixbt.com маълумотига кўра, тадқиқотчилар ўз фаразларини исботлаш учун лабиринтлардан чиқиш ва энг қисқа йўлни топиш каби математик вазифалардан фойдаланишган. Тажрибалар давомида кутилмаган натижа қайд этилди: моделлар мантиқий тушунтиришлар занжири атайлаб нотўғри ёки чалкаштириб юборилган ҳолатларда ҳам тўғри жавобни топишда давом этган. Бу эса тизим ўзининг “мулоҳазаларини” ўқимаслигини, балки улардан шунчаки қўшимча статистик шаблон сифатида фойдаланишини кўрсатади.
Яна бир қизиқарли ҳолат “но-мазе инстансес” деб аталувчи тажрибада кузатилди. Бунда СИга ҳеч қандай тўсиқсиз, ўта оддий лабиринт вазифаси берилган. Шунга қарамай, моделлар бир неча саҳифалик “мулоҳазалар” генерация қилган. Бу ҳолат мулоҳаза узунлиги ҳисоблаш қуввати ёки мураккабликни англатади деган қарашни йўққа чиқаради. Узун матнлар шунчаки ўқув базасидаги мураккаб масалалар узун тушунтиришлар билан келгани сабабли юзага келган статистик артефактдир.
“Мулоҳазалар театри” ва унинг хавфлари
Олимлар сунъий интеллект соҳасини “мулоҳазалар театри” тузоғига тушиб қолишдан огоҳлантирмоқда. Тизимлар томонидан тақдим этилаётган ишончли тушунтиришлар фойдаланувчиларда сохта ишонч (фалсе труст) уйғотиши мумкин. Бу айниқса тиббиёт, муҳандислик ва ҳуқуқшунослик каби соҳаларда хавфлидир, чунки инсон машина томонидан генерация қилинган ўнлаб саҳифалик мантиқий занжирларни реал вақтда текширишга жисмонан улгурмайди.Тадқиқот муаллифлари муқобил сифатида LLM-Модуло ёндашувини таклиф қилмоқдалар. Бунда тил моделлари фақат гипотеза генератвори сифатида ишлатилади, уларнинг тўғрилиги эса ташқи, математик жиҳатдан қатъий алгоритмлар ёрдамида текширилади. Асосий хулоса шундан иборатки, СИ моделларини антропоморфизация қилишни тўхтатиш ва уларнинг сифатини “ички нутқи” билан эмас, балки мустақил тасдиқланиши мумкин бўлган натижалари билан баҳолаш лозим.






























Изоҳлар 0
…