22:27 / 31.08.2018
3 847

Исроил Мадримов қийин жангда ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси финалда

Исроил Мадримов қийин жангда ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси финалда
Ўзбекистон бокс жамоасининг барча вакиллари Осиё ўйинлари финалида ўйнайди.

Ўзбекистон делегацияси байроқдори, -75 кг тоифасида Осиё чемпиони бўлган Исроил Мадримов ярим финалда мураккаб жанг ўтказди.

Филиппинлик Марсиал Феликсга қарши жанг давомида Мадримов нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди. Аммо у жангнинг асосий вақтини ҳужумда ўтказди ва якунда ҳакамлар Мадримовни ғолиб деб топишди - 3:2 (27:28, 27:28, 28:27, 28:27, 28:27).

Энди у финалда қозоғистонлик Абилхан Аманқул билан олтин медал учун баҳс олиб боради. Қозоғистон вакили ярим финалдан жангсиз ўтди, унинг рақиби, ҳиндистонлик Викаш Кришан жангга чиқмади ва унга техник мағлубият ёзилди.

Шу тариқа, Осиё ўйинлари финалида олтин медал учун жанг қиладиган ўзбекистонлик боксчилар сони 7 нафарга етди. Бунгача -49 кг вазн тоифасидаги Ҳасанбой Дўсматов, -52 вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов, -56 кг вазн тоифасидаги Миразиз Мирзахалилов, -60 кг вазн тоифасидаги Шунқор Абдурасулов, -64 кг вазн тоифасидаги Иқболжон Холдоров ҳамда -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров финал йўлланмасини қўлга киритишганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов қийин жангда ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси финалда