
Ҳозиргина Жанубий Кореяда навбатдаги жангини ўтказган -61 кг вазн тоифасида фаолият юритадиган, истеъдодли профессионал боксчимиз Абдурасул Исмоилов (7-6-1-0-3КО) хитойлик Нуо Мин билан 6 раундлик рейтинг жангининг иккинчи раундида жанг тўхтатилди.
Сабаби, юртдошимизнинг кетма-кет аниқ зарбаларидан сўнг, хитойлик боксчи мувозанатдан чиқиб, нокдаун ҳолатига тушди ва қайтиб ўзини тиклай олмади. Шунинг учун, Нуо Миннинг мураббийлари рингга оқ сочиқ улоқтиришди. Шундай қилиб, Исмоилов навбатдаги ғалабасида рақибини техник нокаутга учратди.
Эслатиб ўтамиз: Исмоилов Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоушени билан ҳамкорлик қилади. Айни вақтда Вьетнамда Бобур Нажмиддинов қўл остида жангларга тайёргарлик кўрмоқда.
Қуйида у қай тарзда рақибини мағлуб этганини томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар