00:30 / 27.12.2020
3 393

“Женоа” мухлислари Шомуродов ҳақида нима деяпти?

“Женоа” мухлислари Шомуродов ҳақида нима деяпти?
Янги йил олдидан кўплаб миллий чемпионатлар қатори Италия А Серияси ҳам қисқа муддатли танаффусга чиқди. 2020 йилнинг сўнгги учрашувидан олдин бош мураббийни алмаштирган “Женоа” янги йилни хуш кайфият билан кутиб олади. Чунки генуяликлар сўнгги беллашувда асосий рақобатчиларидан ҳисобланган “Специя” майдонидан ғалаба билан қайтганини яхши биласиз.

Қисқа муддатли танаффусдан фойдаланиб, футбол мухлислари жамоадаги ўзгаришлар, трансферлар ва янги келган футболчилар ўйини бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш имконига эга бўляпти. Хусусан, “Женоа”нинг кейинги пайтдаги энг қиммат трансферларидан ҳисобланган Элдор Шомуродов бўйича асосан ижобий муносабатлар билдирилмоқда. Бироқ, ўзбек ҳужумчисининг ўйинидан қониқмаётган мухлислар ҳам танқид тошини отишдан тортинаётгани йўқ.

Эътиборингизга генуялик мухлисларнинг Шомуродов ҳақидаги фикрларини ҳавола этамиз.

Roberto Mangione:
Франческо Кассата ва Элдор Шомуродов омадсиз трансфер бўлди. Биринчиси доимий жароҳатда, иккинчиси ҳам бир шикастланди ва кейин дарвозани ишғол қила олаётгани йўқ.

Marco Rossario:
Трансферларимиз ўзини оқлашига ишонаман. Менимча, Шомуродов трансфери истиқболли харидларимиздан. Ҳозирча, жароҳатдан кейин Элдорнинг ўйини очилганича йўқ ва янги чемпионатга тўлиқ мослашиб улгурмади. Унга бироз вақт бериш керак. Эътибор беринг, “Аталанта” ҳам Россия чемпионатидан ўйинчи олди. Алексей Миранчукнинг нархи Элдорникидан икки баравар қиммат. У “Аталанта” сафида деярли ўйнамаяпти. Шомуродов эса анча фойда келтирмоқда.

Massimo Marchi:
Трансферларга баҳо беришга ҳали бироз эрта. Янги футболчилардан бирортаси кутилган ўйинни намойиш қилгани йўқ. Улар орасида умуман йўқолиб қолганлар ҳам, келажак учун умид уйғотаётганлар ҳам бор. Шахсан мен Элдор Шомуродов, Маттиа Дестро ва Давиде Дзаппакостага ишонаман.

Elisa Caviglia:
Селекция – даҳшатли нарса. В Серияга тушиб кетиш ҳеч гап эмас. Танилмаган ўзбекистонлик ҳужумчи учун катта сумма тўланганини тушиниш қийин.

Micael Tomassoni:
Менга Давиде Баллардинининг келгани ёқди. Биринчи ўйиндаёқ ғалаба қозонди. У келгунича жамоа ҳафсаламни пир қилаётган эди.

Carmine Buonissimo:
Янги футболчилар ҳайратга солгани йўқ. Энг кучли ўйинчи бўлиши кутилган Давиде Дзаппакоста ярим йил даволанди. Франческо Кассата ҳали ўйнамади. Элдор Шомуродов майдонга тушган бўлса ҳам фойда келтирмади.

Giogio Stefano: (Carmine Buonissimo изоҳига жавобан)
Шомуродовни танқид қилманг! У ҳаракат қиляпти, жамоа учун курашяпти. Бунга қўшимча тарзда, гол уриб, самарали пас оширганини таъкидлаш керак. Бу ҳали бошланиши.

Италия А Серияси ўйинлари 3 январь куни яна старт олади. 15-тур учрашувида “Женоа” ўз майдонида “Лацио” футболчиларини қабул қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Женоа” мухлислари Шомуродов ҳақида нима деяпти?