2020 йилнинг 10 февралида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Россия премьер-лигаси иштирокчиси “Уфа” билан шартнома имзолагани ўзбек футболи мутахассислари ва мухлисларини хурсанд қилган эди.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Россияда ўтказган ҳамюртимиз ўзининг креатив ўйини орқали рус футболининг барча катта жамоаларини ўзига қаратди. Мавсумлар оралиғида унга “Зенит”, “Рубин”, ЦСКА каби қудратли клублардан чорлов олди. Остонни Россия футболига олиб кирган Шамиль Газизов ўзбек легионерини ўзи таклиф этилган “Спартак”га олиб кетди. “Уфа” раҳбарияти ҳам собиқ бош директорга қарши чиқа олмади. Ҳам истеъдодли ўйинчи, ҳам “спартакчилар”дан кўп пул тўлайдиган таклифлардан қуруқ қолди.
Кейинроқ, Газизовнинг иши “Спартак” хўжайинларини қониқтирмади. У амалга оширган трансферлар танқид қилинди. Александр Кокорин “Спартак”дан “Фиорентина”га қочиб қутилган бўлса, Остон охиригача ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Охир-оқибат Шамиль Газизовнинг Ўруновни “Спартак”га жойлаш қарори нотўғри бўлгани кўринди.
“Спартак” ҳамма ҳам ўйнаб кета олмайдиган “тупроғи оғир” жамоа. Бундан йигирма йил олдин Ўзбекистоннинг энг зўр тўпурари Жаъфар Ирисметов ҳам “Спартак” таркибида бирорта гол уролмай, жамоани тарк этишга мажбур бўлганди. Тарих яна такрорланди. Энди ўзбекистонлик футболчилар “Спартак”га бормаса ҳам керак. Улар ҳам Ўзбекистондан легионер қабул қилишда етти бор ўлчайдиган бўлди.
Россиялик журналистлар “Спартак” ва Остон Ўрунов муносабатларида энг эсда қоларли вазиятларни қаламга олди. Эътиборингизга шу маълумотларни ҳавола этамиз.
1. “Спартак” Остон Ўрунов трансфери учун бир миллион еврога яқин пул тўлади. Ўтган йил бошида Швмиль Газизов ўзбек футболчисини олиб келишга 150 минг евро харажат қилганди.
2. “Спартак” мухлислари сони 35 миллионтага кўпайди. Бу мамлакатимиз аҳолисининг сони, - деган эди Ўрунов дастлабки интервьюсида. Демак, энди “Спартак” мухлислари сони 35 миллионтага камаяди.
3. “Спартак”даги дебютини нишонлашга улгурмаган Ўрунов Gucci ва Louis Vuitton каби брендларнинг қимматбаҳо маҳсулотларини сотиб олганини шахсий саҳифасида кўз-кўз қилиб, кулги ва танқидлар остида қолди. Остон расмларни тез ўчириб ташлаган ва Газизовдан гап эшитган бўлса-да, бу пост тарқалиб улгурган эди.
4. “Спартак” расмий твиттерида ўзбек тилида саҳифа очди. Улар 35 миллион аҳолининг эътиборини қозонмоқчи эди. Сўнгги бор 31 декабрь куни пост қўйилган саҳифага атиги 500 киши обуна бўлди.
5. Ўрунов ярим мавсум давомида атиги икки марта асосий таркибда майдонга тушди. Россия кубоги доирасида “Родина”га қарши учрашувда гол уришга ҳам эришди. Шунингдек, премьер-лигада “Зенит” билан илк дақиқалардан ўйнади. Шундан кейин олтита беллашувда захирадан ўйин қўшилиб, бор-йўғи 13 дақиқа тўп тепди.
6. Таниқли мураббий Сергей Юраннинг Остон Ўруновни ёшини 4-5 йилга кичрайтиргани ҳақидаги иддаоси ортидан келиб чиққан можаро ҳали тингани йўқ.
7. Остон Ўрунов Бирлашган Араб Амирларидаги ўқув-машғулот йиғини давомида Ҳабиб Нурмагомедов билан бир жамоада футбол ўйнаб, учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Энди Ўрунов учун бу воқеалар тарихга айланиб бўлди. Чунки “Спартак” уни премьер-лига қайдномасидан чиқарди. Москваликлар бу қарорини спорт принциплари асосида қабул қилганини билдирди. Ўртада узоқ муддатли шартнома бор. Ўрунов “Уфа”га ўтиши кутилмоқда. Бироқ, ҳали ўзбек футболчисининг фаолияти қандай давом этиши ҳақида расмий маълумотлар йўқ.
Кутамиз, буёғини вақт кўрсатади. Нима бўлган тақдирда ҳам, Остон Ўрунов ҳаммаси бошидан бошлаши керак бўлади. Биз Ўрунов фаолиятини тиклаб олишига ишонамиз! “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди