18:05 / 15.08.2021
2 426

Шомуродов бор экан, бизга англиялик юлдузлар керак эмас!

Шомуродов бор экан, бизга англиялик юлдузлар керак эмас!
Элдор Шомуродов янги жамоаси “Рома” таркибида тўлиқ бўлмаган иккита учрашувда қатнашиб, жами тўртта голда бевосита иштирок этди.

“Рома”нинг “Бетис”га қарши учрашувида жамоасининг биринчи голини урган ҳамюртимиз Римдаги “Олимпико” стадионида “Ража Касабланка”га қарши кечган баҳсда ҳам ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

17-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилган ўзбек футболчиси иккинчи бўлим бошида Генрих Мхитаряннинг гол уриши учун қулай позицияга чиқарди.

“Рома”нинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган ўртоқлик ўйинида қолган голларни Жанлука Манчини, Карлес Перес ва Борха Майораль киритди.

“Рома” мухлислари ушбу учрашувдан кейин жамоанинг асосий ҳужумчиси ва тўпурарига айланиб бораётган Элдор Шомуродовнинг ўйини борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Fabrizio Stura:
Ўзбек ҳужумиси ажойиб экан. У “Рома”да тўлиқ бўлмаган иккита учрашувда қатнашиб, тўртта голда бевосита иштирок этди. Икки бор ўзи гол урди, битта ассистни амалга оширди ва бир марта унинг тўсинга тегиб қайтган зарбасини футболчимиз дарвозага жойлади. Мен Элдор жамоамизга тўлиқ мослашиб олганидан кейин қандай ўйнашини тасаввур қиляпман.

Dimitri Prencipe:
Қанча мухлислар Шомуродовнинг трансферига қарши бўлгани эсингиздами? Улар Элдор унга сарфланган пулларга арзимайди, деганди. Менимча, биз ўз ўйин услубимизга мос ҳужумчини энди топдик.

Nick Megalizzi:
“Эл Узбеко” – марокашликларга қарши ўйиннинг энг зўр футболчиси. Гол ва ассист у майдонда амалга оширган ишларнинг бир қисми холос. У бундан ташқари ўзи ва жамоадошлари учун бир нечта хавфли вазият яратди. Жуда зўр футболчи!

Graziano Graziosi:
19 август куни мавсумнинг илк расмий учрашуви. Мен “Трабзонспор”га қарши асосий таркибда ким тушишини биламан. Шомуродов турклар ҳимоясини ёриб ташлайди.

Federico Tonti:
Мен Шомуродов ўйинимизга узоқ мослашади, деб қўрққан эдим. Лекин у дастлабки учрашувдаёқ юқори савиясини кўрсата олди. Агар у ҳозиргидек ўйнаса, вақти келиб А Серия тўпурари бўлиши мумкин.

Leonardo Musci:
Шомуродовнинг ҳар бир голи Тэмми Абрахамнинг жамоамизга келиш имкониятини пасайтириб юбормоқда. Ўзимизда Элдордек зўр ҳужумчи бор экан англиялик футболчини нима қиламиз?

Alessio Rubiu:
Шомуродов яна бир бор “юқори” ва “пастки қават”да ўйнай олишини исботлаб қўйди. Оёқда гол урди, бош билан голли пас узатди. Элдор серқирра ҳужумчи экан.

Claudia Quaranta:
Агар Шомуродов шундай ўйнашда давом этса, “Рома”да узоқ қолмайди. У бир йилдан кейин “Ливерпуль” ёки ПСЖга кетади!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов бор экан, бизга англиялик юлдузлар керак эмас!