Фото: IT Park
IT Park Жиззах IT маркази катта мутахассиси Ҳаётбек Абдуллаев ҳақида ҳикоя қилди. Ҳаётбек 34 ёшда. У Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида туғилиб ўсган. Ҳаётбек электроника ва электротехника соҳасида таҳсил олган У 17 ёшида IT соҳасига қизиқа бошлаган.
- Мен ҳар доим техник йўналишларни яхши кўрардим ва шунинг учун болалигимдан ҳаётимни нима билан боғлашимни билардим. Мен ўқитувчилик соҳасида катта тажрибага эгаман: 16 йилдан бери устоз бўлиб ишлайман. IT Park жамоасига таълим бўйича мутахассис сифатида 2020 йил декабрь ойида IT Марказ очилгандан бошлаб қўшилдим ва ўшандан бери бу менинг энг севимли катта оилам, — дейди Ҳаётбек.
Ҳикоя қаҳрамони ёш мутахассисларга компьютер саводхонлиги асосларини ўргатади, шундан сўнг асосий билим ва кўникмаларга эга бўлган талабалар IT оламидаги саёҳатларини давом эттиради.
Ҳозирда мутахассис қўлида йилига 1000 дан ортиқ талаба таҳсил олади. Истеъдодли ўқитувчи ёшлар учун компьютер саводхонлиги бўйича замонавий услубий материал яратди ва унда ахборот-коммуникация технологияларининг хусусиятларини очиб берди.
Бундан ташқари, у талабаларга IT соҳасида қисқа вақт ичида катта даромад олиш бўйича керакли маслаҳатларни бермоқда.
Шунингдек, у ўзининг кўп йиллик тажрибасига асосланиб, нафақат IT-мутахассислари учун мунтазам равишда амалий ва назарий курсларни ташкил қилади.
Шундай қилиб, ҳозирги кунда у IT Park’нинг Жиззах филиалида Жиззах вилоятидаги 552 та мактаб директорлари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва тиббиёт бирлашмалари ҳамширалари учун «Малака ошириш курслари» ни ташкил этди.
Хусусан, ички ишлар органлари ташкилоти мутахассислари учун ўтказилган шундай семинарлардан биридан сўнг Ҳаётбек инспекторнинг кун давомида қилган ишлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи платформа яратиш ғоясини таклиф қилди.
Ушбу лойиҳа ИИБ раҳбарларига тақдим этилганидан сўнг ҳамма уни бир овоздан маъқуллади. «Маҳалла инспектори ҳаётининг бир куни» кўрсатуви мана шундай пайдо бўлди.
- Биз ўз жамоамиз билан биргаликда лойиҳа веб-сайтини яратдик ва ушбу дастурни ташкил этиш ва амалга ошириш устида ишламоқдамиз. Лойиҳа мақсади – маҳаллада яшовчи оилаларнинг ҳар бирида қандай муҳит ҳукм сураётганини тушунишдан иборат. Ҳар бир инспекторнинг шахсий кабинети ва маҳалла аҳолиси тўғрисидаги маълумотлари бор, — дейди у.
Рубрика меҳмони айтганидек, у кўпинча ўз ишидаги қийинчиликларни енгишига тўғри келади, лекин улар уни қўрқитмайди.
У муаммоларга фалсафий муносабатда бўлади: агар муаммо бўлса, бу муаммонинг ечими бор ва сиз уни топишингиз керак.
- Мен ўз касбимни жуда яхши кўраман ва уни ҳаётимнинг мазмуни деб биламан. Билимларни ёш авлодга етказишим, уларга ниманидир ўргатишим менга ёқади. Энг муҳими, Жиззах ёшлари учун келажакда Европадан ҳам ўзиб кетадиган замонавий IT Академияси яратишни орзу қиламан. Ўзбекистон ёшлари бир кун келиб бутун дунёга ҳеч кимдан кам эмаслигини кўрсатишига ишонаман ва бунинг амалга ошиши учун кўп ишларни қилишга тайёрман, — дея таъкидлайди у.
Энди мураббийлик фаолияти ҳамда мунтазам тренинглар ва курслар Ҳаётбекка яхши даромад келтирмоқда. Ўз мисоли билан у қалб билан қилинган севимли иш ойига 1 500 доллар ва ундан юқори даромад келтириши мумкинлигини исботламоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади