
Жанубий Кореяда жойлашган Поҳанг фан ва технология университети олимлари материалшунослик соҳасида инновацион ютуққа эришди. Улар ҳарорат кескин ўзгариб турадиган муҳитларда ҳам ўз мустаҳкамлиги ва хусусиятларини йўқотмайдиган янги турдаги метал қотишмасини ишлаб чиқди.
Целсий бўйича минус 196 даражадан плюс 600 даражагача бўлган кенг ҳарорат диапазонида ўз шакли ва механик хусусиятларини сақлай оладиган ушбу янги материал «гиперадаптер» деб номланди.
Унинг энг катта устунлиги шундаки, ушбу қотишма ҳатто ўта кескин ва экстремал ҳарорат шароитида ҳам ички тузилмаси ва механик барқарорлигини йўқотмайди. Бундай имконият бунгача бирорта ҳам металда кузатилмаган эди.
Ушбу қотишманинг бундай ажойиб хусусиятга эга бўлиши сабаби унинг ичида бир текисда жойлашган L1₂ нанозарралари билан боғлиқ. Бу микроскопик заррачалар мустаҳкамловчи «каркас» ролини ўтайди ва металнинг ташқи кучлар таъсиридаги деформациясига йўл қўймайди. Бундан ташқари, бу қотишма ташқи муҳитнинг ҳар қандай ўзгаришларига тез мослашиш қобилиятига ҳам эга.
Ушбу ноёб хусусиятлар туфайли янги қотишма жуда кенг соҳаларда қўлланилиши мумкин. Масалан, ҳароратнинг экстремал даражадаги тебранишлари кузатиладиган космик ракеталар, авиация реактив двигателлари, автомобилларнинг чиқинди газ тизимлари, энергетика соҳасидаги турбиналар ҳамда саноат қувурлари учун идеал ечим бўлиши мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, бу материал келажакда саноат ва технологик соҳаларда чинакам революция яратиши эҳтимолдан йироқ эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар