Redwire компанияси сунъий йўлдошлар учун янги қуёш панелини тақдим этди

Коинот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи Редwире компанияси ўзининг янги ихтироси ELSA қуёш панелларини оммага эълон қилди. Ушбу инновацион қурилма айнан оммавий ишлаб чиқариладиган сунъий йўлдошлар учун махсус лойиҳалаштирилган бўлиб, ўзининг ихчамлиги ва юқори қуввати билан ажралиб туради. Бу ҳақда ixbt.com хабар беради.
Янги ELSA панеллари Халқаро космик станцияда муваффақиятли синовдан ўтган ROSA технологияси асосида яратилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу панеллар аввалги моделларга нисбатан 50 фоизга кўпроқ энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга. Энг муҳими, қурилма йиғилган ҳолатда жуда кам жой эгаллайди, бу эса уни космосга учириш жараёнида катта қулайлик яратади.
Редwире вакилларининг сўзларига кўра, ҳозирги кунда коинотда энергия манбаларига бўлган талаб кескин ошиб бормоқда. Айниқса, сунъий йўлдош алоқа тизимлари ва орбитал маълумотлар марказлари учун бундай самарали ечимлар жуда зарур. ELSA панеллари модулли тузилишга эга бўлиб, уларни тезкорлик билан серияли ишлаб чиқариш ва мижозларга етказиб бериш режалаштирилган.
Компания яқин вақт ичида ушбу янги технологияни қўллаш бўйича йирик шартномалар имзоланишини кутмоқда. Мазкур янгилик космик лойиҳаларни амалга ошириш харажатларини камайтириш ва уларнинг самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!