Собиқ xAI ходимлари келажакни башорат қилишга ёрдам берувчи AI стартапини ишга туширди

Техно1 дақиқа ўқиш19
Собиқ xAI ходимлари келажакни башорат қилишга ёрдам берувчи AI стартапини ишга туширди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • xAI компаниясининг собиқ ходимлари Гуодонг Чжан, Зиханг Дай ва Мануэль Кройсс келажакдаги воқеаларни башорат қилишга ихтисослашган Эпочал стартапига асос солди.
  • Компаниянинг Тиме Портал тизими сунъий интеллектга интернетнинг ўтмишдаги архив маълумотларидан фойдаланиб, воқеалар натижаси ҳали маълум бўлмаган шароитда прогнозлар тузишни ўргатади.

Илон Маскнинг xAI компаниясида ишлаган уч нафар собиқ ҳаммуассис келажакдаги воқеаларни башорат қилишга ёрдам берадиган сунъий интеллект технологиясини ривожлантириш учун Epochal стартапига асос солди. Компаниянинг илк маҳсулоти AI агентларига интернетнинг ўтмишдаги архив маълумотларидан фойдаланиб, прогнозлар тузиш имконини беради. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

Epochal томонидан ишлаб чиқилган Time Portal деб номланган тизим сунъий интеллектга интернетнинг муайян санада қандай кўринишда бўлганини қайта тиклаш имконини беради. Бошқача айтганда, AI агентлари ўтмишдаги бирор кунни танлаб, айнан ўша вақтда мавжуд бўлган веб-сайтлар ва маълумотларни кўриши мумкин. Бунда кейинроқ содир бўлган воқеалар ҳақидаги маълумотлар улардан яширилади.

Компания бу технологияни «вақт портали» деб атаган. Унинг асосий мақсади сунъий интеллектни ўтмишдаги воқеаларни таҳлил қилиш ва ўша пайтда мавжуд бўлган маълумотлар асосида кейинги натижаларни башорат қилишга ўргатишдан иборат. Масалан, AI агентига муайян санадаги иқтисодий ёки сиёсий вазият ҳақидаги маълумотлар берилиб, ундан кейин нима содир бўлишини прогноз қилиш сўралиши мумкин.

Epochal вакилларининг фикрича, бугунги сунъий интеллект моделлари интернетдаги маълумотлар асосида ўқитилади. Бироқ улар кўпинча ўтмишдаги воқеаларнинг якуни ҳақидаги маълумотларни ҳам кўради. Time Portal эса AI агентларини воқеа натижаси ҳали маълум бўлмаган шароитда қарор қабул қилиш ва башорат тузишга ўргатишга қаратилган.

Янги стартапга Гуодонг Чжан, Зиханг Дай ва Мануэл Кройсс асос солган. Улар xAI компаниясининг асосчиларидан бўлиб, 2026 йил февраль ойида компания SpaceX билан бирлашганидан кейин ундан кетган.

Epochal жамоасига xAI, OpenAI, Anthropic ва Google DeepMind компанияларида ишлаган собиқ мутахассислар ҳам қўшилган.

Bloomberg манбасига кўра, асосчилардан бири Гуодонг Чжан лойиҳага ўз маблағидан 100 миллион доллар сармоя киритмоқда. Бироқ компания вакили молиялаштириш ҳақидаги маълумотни изоҳлашдан бош тортган.

Ҳозирча Epochal келажакни инсондан аниқроқ башорат қила оладиган тайёр AI моделини тақдим этгани йўқ. Компаниянинг дастлабки маҳсулоти сунъий интеллектнинг прогноз қилиш қобилиятини ривожлантириш ва синаш учун мўлжалланган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Кўпчиликнинг эътиборини тортган отнинг тақдири маълум бўлди (видео)
  2. Маданият
    Маҳлиё Асқаралиева туғилган куни ва илк бор она бўлганини маълум қилди (фото)
  3. Жамият
    40 дан ортиқ тилни ўрганган машҳур полиглот Южи Белеза Ўзбекистонга келди (видео)
  4. Спорт
    Шомуродовнинг «Чорум Беледиеспор»га урган голи энг чиройли деб топилди
  5. Спорт
    Саудия Арабистони компанияси «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича музокара бошлади
  6. Спорт
    «Saber Tashkent Grand Prix» турнирида ўзбекистонлик ўсмирлар 26 та медални қўлга киритди
  7. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди
  8. Дунё
    Чемпионлар лигаси ўйинида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди
  9. Дунё
    Исроил кўчаларида кезиб юрган ўнлаб чиябўрилар аҳолини қўрқитмоқда
  10. Жамият
    Жиззах вилоятида ота қизига биринчи синфдан бери жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда