Суд xAI компаниясининг „нудифй“ иловалари тақиқини тўхтатиш ҳақидаги талабини рад этди

АҚШнинг Миннесота штатида фотосуратларни сунъий интеллект ёрдамида кийимсиз кўринишга келтирувчи иловаларни тақиқловчи қонун ўз кучида қолмоқда. Федерал судя Донован Франк xAI компаниясининг ушбу чекловни вақтинча тўхтатиб қўлиш ҳақидаги даъвосини рад етди. Судя қарорида компания қонун имзоланганидан деярли уч ой ўтиб мурожаат қилгани ва бу кечикиш зарар даражаси шошилинч емаслигидан далолат бериши таъкидланди.
АҚШнинг Миннесота штатида фотосуратларни сунъий интеллект ёрдамида кийимсиз кўринишга келтирувчи иловаларни тақиқловчи қонун ўз кучида қолмоқда. НБК Невс хабарига кўра, федерал судя xAI компаниясининг ушбу чекловни вақтинча тўхтатиб қўлиш ҳақидаги даъвосини рад этган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
АҚШ округ судяси Донован Франк ўз қарорида қонуннинг мазмунидан ташқари, xAI компанияси мурожаат қилган вақтга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Судя таъкидлашича, компания вақтинчалик чеклов жорий этишни сўраб қонун имзоланганидан деярли уч ой ўтиб, яни ҳужжат кучга киришига атиги уч кун қолгандагина мурожаат қилган.
„Бундай кечикиш зарар даражаси фавқулодда ва шошилинч эмаслигидан далолат беради“, — деб ёзган судя ўз қарорида. Мазкур қарор xAI компаниясининг тақиққа қарши суд жараёни тўхтатилганини англатмайди, бироқ суд муҳокамалари давом этаётган вақтда ҳам қонун амалда бўлишини таъминлайди.
Қонун тафсилотлари ва xAI позицияси
xAI ўз даъвосида мазкур тақиқ Қўшма Штатларда илк бор қўлланилаётганини ва унинг қоидалари ўта кенг қамровли эканини таъкидлаган. Компания вакилларининг фикрича, худди шу мақсадларга эришиш учун анча юмшоқроқ муқобил чоралар мавжуд.Эслатиб ўтамиз, йил бошида Илон Маскга тегишли Х ижтимоий тармоқда фойдаланувчилар xAI компаниясининг Grok чат-боти ёрдамида розиликсиз яратилган жинсий мазмундаги сохта суратларни тарқатиб юборган эди. Бу ҳолат жамоатчилик норозилигига сабаб бўлиб, қатор текширувлар ва чекловларга олиб келганди.






























Изоҳлар 0
…