date

Vivo С60 серияси: 7200 мА·соат батарея ва илғор камера имкониятлари

Vivo С60 серияси: 7200 мА·соат батарея ва илғор камера имкониятлари

Vivo компанияси шу ой охирида тақдим этилиши кутилаётган Vivo С60 туркумидаги смартфонлар ҳақида илк расмий маълумотларни ошкор қилди. Янги линияга Vivo С60 ва Vivo С60е моделлари кириши кутилмоқда, бироқ С60 Pro Mini версияси борасидаги хабарлар ҳали ўз тасдиғини топмаган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги смартфонлар текис экран ва экранга ўрнатилган ўта тезкор ультратовушли бармоқ изи сканери билан жиҳозланади. Vivo таъкидлашича, мазкур датчик қурилмани атиги 0,1 сонияда қулфдан чиқариш имконини беради, бармоқ изини рўйхатдан ўтказиш жараёни эса бор-йўғи 1 сонияни талаб қилади.

Техник жиҳатдан қурилмалар 7200 мА·соат сиғимли аккумулятор ва 90 В қувватда тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланади. Шунингдек, смартфонлар стерео динамиклар, Х-ўқи бўйлаб чизиқли вибрация мотори, ИР-порт ҳамда IP68/IP69 стандартидаги сув ва чангдан ҳимоя тизимига эга бўлади.

Компания томонидан эълон қилинган дизайн тасвирларига кўра, қурилма орқа панелида учта камерадан иборат модул жойлашган. Хабарларга кўра, ушбу тизим таркибидан Sony ИМХ8 датчигига эга перископик телефото камера ҳам ўрин олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Vivo С60 серияси: 7200 мА·соат батарея ва илғор камера имкониятлари