Маълумотлар марказлари энергетика тармоғи учун янги синовга айланмоқда

Вашингтон яқинида содир бўлган оддий электр узатиш линиясининг узилиши АҚШ энергетика тизими дуч келаётган янги ва жиддий муаммони фош қилди. TechCrunch нашри ҳамда ИоТ-датчиклар тармоғини бошқарувчи Тинг Лабс компанияси маълумотларига кўра, битта ЛЭПдаги носозлик бутун минтақадаги электр тармоқларида кескин тебранишларни келтириб чиқарган ва йирик маълумотлар марказлари (ДАТА-центрлар) энергетика хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатаётганини яққол кўрсатиб берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳодиса юз берган Шимолий Виржиния штати дунёдаги энг юқори маълумотлар марказлари концентрациясига эга ҳудуд ҳисобланади. Тармоқдаги узилишдан сўнг ушбу йирик объектлар фавқулодда равишда захира қувватларига ўтган. Натижада ПЖМ энерготизимидан 3 гигаваттдан ортиқ қувват атиги ўттиз сония ичида деярли бир вақтнинг ўзида истеъмолдан тўхтаган.
Тармоқдаги кутилмаган тебранишлар
Одатда бундай локал авариялардан сўнг электр тармоғини тиклаш учун бир неча сония кифоя қилади. Бироқ бу сафар тизим барқарорлашиши учун ўн дақиқадан кўпроқ вақт талаб этилди. ПЖМ маълумотларига кўра, ўчирилган маълумотлар марказлари ўша пайтдаги умумий юкламанинг тахминан 3 фоизини ташкил этган. Юзага келган кескин ўзгариш Шимолий Виржиниядан тортиб Чикагонгача бўлган ҳудудда чироқлар милтиллашига олиб келди, гарчи оммавий электр узилишлари кузатилмаган бўлса-да.Мутахассислар ушбу ҳолатни келажакдаги глобал энергетик муаммоларнинг огоҳлантириши сифатида баҳоламоқдалар. ОН.Энергй техник директори Рикарду де Азеведонинг TechCrunch нашрига берган интервюсида таъкидлашича, бу ҳолат худди кўмир конидаги канарейкадек сигнал вазифасини бажаради. Сунъий интеллект технологиялари ва рақамли хизматларнинг жадал ривожланиши фонида сунъий интеллект серверлари ва йирик маълумотлар марказларининг электр энергиясига бўлган талаби кескин ошиб бормоқда.
Келгусидаги хатарлар ва истиқболлар
Reuters агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, тармоқдаги юкламанинг бирданига йўқолиши ва қайта тикланиши энергетика муҳандислари олдига янги мураккаб вазифаларни қўймоқда. Замонавий технология марказларининг қуввати анъанавий саноат корхоналариникидан ҳам ошиб кетаётгани ва улар тармоқда кутилмаган тебранишларни келтириб чиқариши мумкинлиги амалда ўз тасдиқини топди.Экспертларнинг фикрича, бундай ҳолатлар келгусида янада кўп кузатилади ва энергетика компаниялари инфратузилмани рақамли иқтисодиётнинг улкан эҳтиёжларига мослаштириш устида жиддий бош қотириши лозим. Маълумотлар марказларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш баробарида умумий электр тармоқларини бундай кескин тебранишлардан ҳимоя қилиш замонавий энергетиканинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланмоқда.






























Изоҳлар 0
…