Тиббиётда янги давр: Дрон орқали дори воситалари етказиб бериш йўлга қўйилди

Россиянинг Сахалин вилоятида илк бор учувчисиз учиш аппарати ёрдамида тиббий юкларни реал етказиб бериш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу воқеа минтақа тиббиёти учун муҳим бурилиш нуқтаси бўлиб, узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларга шошилинч ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Парвозни “Аврора БАС” компанияси ташкил этган бўлиб, транспорт вазифасини “Дрон Солюшнс” томонидан ишлаб чиқилган “Аист” русумли самолёт типидаги дрон бажарди. Қурилма Корсаков туман марказий шифохонасидан Озёрское қишлоғига қадар бўлган 32 километрлик масофани босиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳукумати матбуот хизмати маълумотларига таяниб ixbt.com хабар бермоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, дрон шунчаки дори-дармонларни манзилга етказибгина қолмай, ортга қайтишда беморларнинг қон таҳлили намуналарини ҳам олиб келган. Бу жараён “ЭРА-ГЛОNASС” давлат тизими базасидаги идентификация платформаси орқали онлайн режимда кузатиб борилди.
Тезлик ва ҳарорат назорати
“Аист” дрони махсус термобокс билан жиҳозланган бўлиб, у аппаратнинг борт тармоғига уланган. Бу ташқи муҳитдаги ҳарорат қандай бўлишидан қат' назар, термосезгир дори воситалари ва биологик материалларни хавфсиз сақлаш имконини беради. Масалан, илк парвоз амалга оширилган куни ҳаво ҳарорати анча юқори бўлишига қарамай, юклар белгиланган меъёрларда сақланган.Янги тизимнинг энг катта устунлиги унинг тезлигидадир. Корсаковдан Озёрскоегача бўлган масофани дрон 19 дақиқада босиб ўтди. Бу автомобилда етказиб бериш вақтидан икки баравар тезроқ демакдир. Фавқулодда вазиятларда, айниқса, инсон ҳаёти сонияларга боғлиқ бўлган ҳолатларда бундай тезкорлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳаво йўналишлари айниқса қишки бўронлардан кейинги йўлсизлик шароитида жуда қўш келади. Ўбекистон шароитида ҳам тоғолди ва чекка қишлоқларда тиббий хизмат сифатини ошириш учун бундай технологияларни жорий этиш истиқболли ҳисобланади. Дронлар ёрдамида дори етказиш нафақат вақтни тежайди, балки логистика харажатларини ҳам камайтириши мумкин.
Ушбу лойиҳанинг муваффақияти келажакда учувчисиз авиациядан фуқаролик мақсадларида, хусусан, ижтимоий соҳада кенг фойдаланишга йўл очади. Ҳозирда тизимни мунтазам асосда йўлга қўйиш ва парвозлар хавфсизлигини янада такомиллаштириш устида ишлар давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…