date

ДНС носоз видеокарта сабабли 2,2 миллион рубл тўлашга мажбур бўлди

ДНС носоз видеокарта сабабли 2,2 миллион рубл тўлашга мажбур бўлди

Тоmsклик аёл ДНС дўконлар тармоғидан видеокартанинг совутиш тизимидаги носозликни тузатишдан бош тортгани учун 2,2 миллион рублдан ортиқ маблағ ундиришга муваффақ бўлди. Қизиғи шундаки, мутахассисларнинг фикрича, ушбу қурилмани таъмирлаш харажатлари бор-йўғи 4 минг рубл атрофида баҳоланган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Воқеа аёлнинг иккиламчи бозордан видеокарта сотиб олишидан бошланган. Сотувчи унга қурилма билан бирга харид чеки ва амал қилаётган кафолат ҳужжатларини ҳам топширган. Oraдан кўп ўтмай, видеокарта вентилятори ғалати овоз чиқара бошлаган ва харидор кафолат бўйича таъмирлаш учун ДНС сервис марказига мурожаат қилган. Бироқ дўкон маъмурияти қурилма бошқа шахсга қайта сотилганини баҳона қилиб, хизмат кўрсатишдан бош тортган.

Шундан сўнг низо судга кўчди. Юрист Иля Соловёвнинг сўзларига кўра, биринчи инстанция суди ДНС зиммасига 700 минг рубл тўлаш мажбуриятини юклаган, аммо ритейлер апелляция бериб, бу қарорни бекор қилдирган. Шунга қарамай, харидор таслим бўлмасдан кассация шикояти киритди ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини исботлади. Иш қайта кўриб чиқишга юборилди ва суд яна даъвогар фойдасига қарор чиқарди.

Суд жараёнлари давом этаётган бир пайтда, қонунчиликка мувофиқ, талаблар бажарилмаган ҳар бир кун учун товар қийматининг 1 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиб борди. Бир ярим йил ичида бу сумма кескин ўсиб кетди. Натижада янги даъво бўйича суд яна 1,5 миллион рубл ва қўшимча жарималарни ундириш ҳақида ҳукм чиқарди.

Якунда вентиляторни таъмирлашдан бош тортиш ДНС компаниясига таъмирлаш нархидан қарийб 550 баравар қимматга тушди. Ушбу ҳолат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида технология бозоридаги энг йирик жарималардан бирига айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » ДНС носоз видеокарта сабабли 2,2 миллион рубл тўлашга мажбур бўлди