date

Хитой ўзининг илк мустақил турбовентиляторли авиадвигателини синовдан ўтказди

Хитой ўзининг илк мустақил турбовентиляторли авиадвигателини синовдан ўтказди

Хитойнинг Аэро Энгине Корпоратион корпорацияси илк бор тўлиқ мамлакат ичида ишлаб чиқилган, тортиш кучи 600 кг синфига мансуб турбовентиляторли двигателни муваффақиятли парвоз синовларидан ўтказди. Синовлар Ички Мўғулистон осмонида янги авлодга мансуб икки двигателли учувчисиз учиш аппаратида амалга оширилди ва қурилма бутун парвоз давомида ҳеч қандай носозликларсиз ишлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Хитой ОАВларининг хабар беришича, бу мамлакат авиация саноатида фуқаролик ва дрон авиацияси учун мўлжалланган юқори технологияли кичик ўлчамли турбовентиляторли двигателни тўлиқ маҳаллийлаштиришга эришилган биринчи ҳолатдир. Пекин ушбу лойиҳани хорижий авиация технологияларига қарамликни камайтириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.

Янги двигател асосан оғирлиги 1,5 тоннадан 4 тоннагача бўлган оғир дронлар, шунингдек, аэротакси ва автоматлаштирилган логистика каби "паст баландлик иқтисодиёти" тизимлари учун мўлжалланган. Лойиҳалаштириш бошланганидан то муваффақиятли парвозгача бўлган давр саккиз ойдан кам вақтни ташкил этди, бу авиация саноати учун фавқулодда тезкор кўрсаткичдир.

Техник хусусиятларига кўра, қурилма 15 км баландликкача кўтарилиш ва 0,8 Max (тахминан 960 км/соат) тезликда ҳаракатланиш имкониятига эга. Бундай параметрлар янги двигателни узоқ масофага учувчи стратегик дронларда қўллаш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитой ўзининг илк мустақил турбовентиляторли авиадвигателини синовдан ўтказди